Умумий йиғилиши тўғрисида Низом

 

«4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI» АЖ Навбатдан ташқари акциядорлар

Умумий йиғилишининг 2014 йил “22” сентябридаги қарори билан

“Тасдиқланган”

 

 

«4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI»

акциядорлик жамиятининг акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрир)

 

 

Тошкент ш. 2014 й.

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Мазкур Низом “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” акциядорлик жамияти акциядорлар Умумий йиғилишининг мақоми ва ваколатини белгилайди, унинг ўтказилиши ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

1.2. Низом Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият ҳар йили акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиши шарт.

1.4.Йиллик акциядорлар Умумий йиғилиши, Жамият Уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тугаганидан олти ойдан кечикмаган ҳолда ўтказилади. Йиллик акциядорлар Умумий йиғилишида Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясини сайлаш, Жамият Директори билан шартномани давом эттириш, қайта тузиш ёки тугатиш масалалари, ҳамда, Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва Жамиятнинг даромади ва зарарларини тақсимлаш масалалари кўрилади.

Йиллик акциядорлар Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган Умумий йиғилишлар навбатдан ташқари деб ҳисобланади.

2. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

2.1. Акциядорлар Умумий йиғилиши Жамиятнинг олий бошқарув органи деб ҳисобланади.

2.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиш санаси ва тартиби, акциядорларга йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш тартиби, акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (маълумотлар) рўйхати Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

2.3. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ёки мазкур Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш. Жамият Устав жамғармасининг кўпайиши билан боғлиқ равишда киритилувчи ўзгартиришлар бундан мустасно;

б) Жамиятни қайта ташкил қилиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ва оралиқ ҳамда якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Кузатув кенгашининг сон таркибини аниқлаш, унга аъзоларни сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатдан олдин тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг якуний ҳажмини аниқлаш;

е) Жамият устав капиталини камайтириш;

ж) ўз акцияларини харид қилиш;

з)  Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

и) ижро этувчи органни ташкил қилиш, Директорни сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатини муддатдан олдин тугатиш;

к) Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатдан олдин тугатиш, ҳамда Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

л) йиллик ҳисоботни тасдиқлаш;

м) Жамият даромад ва зарарларини тақсимлаш;

н) Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссиясининг ваколатига кирадиган масалалар, шу жумладан, Жамиятни бошқариш масалалари юзасидан, уларнинг ҳисоботлари ва хулосаларини эшитиш;

о) Жамият томонидан акциялар ва акцияларга айланувчи қимматли қоғозларни жойлаштирилишида имтиёзли ҳуқуқнинг қўлланмаслиги тўғрисида қарорни қабул қилиш;

п) акциядорлар Умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

р) акцияларни бўлиш ва бирлаштириш;

с) қонунчиликка мувофиқ равишда, Жамият томонидан аффилланган шахслар ва билан битимлар ҳамда бошқа йирик битимлар тузилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

т) қонунчиликка мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш.

2.4. а), б), в), д), н), с) банд ости бандларда кўзда тутилган масалалар бўйича қарорлар, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан, йиғилишда иштирок этаётган, овоз берувчи акцияларга эга бўлган акциядорлар овозларининг тўртдан уч қисми мавжуд бўлсагина (малакали кўплик) қабул қилинади.

3. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ.

3.1. Акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи, расман эълон қилинган йиғилиш ўтказилиши кунидан уч иш куни олдин шакллантирилган акциядорлар реестрида рўйхатга олинган акциядорларга тегишлидир.

3.2. Шакллантирилган акциядорлар реестрига, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, фақат унинг шакллантириш санасига реестрга киритилмаган, ҳуқуқлари бузилган акциядорларнинг ҳуқуқлари тикланганида ёки реестр тузилишида йўл қўйилган хатоликлар тўғриланганида ўзгартириш киритиш мумкин.

3.3. Акциядорлар Умумий йиғилишида Жамият акциядорлар реестрига киритилган акциядорлар, уларнинг ишончли вакиллари, Жамият аудитори, Кузатув кенгаши аъзолари ва Директори, Тафтиш комиссияси аъзолари (Кузатув кенгаши ва Жамиятнинг назорат органларига сайланиши керак бўлган номзодларни кўриб чиқилишида) иштирок этиш ҳуқуқига эга.

3.4. Акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар ёки уларнинг ишончли вакиллари, йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган вақт ва жойда рўйхатдан ўтишлари зарур.

3.5. Жисмоний шахс бўлмиш акциядорларни рўйхатга олиш учун, улар паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этишлари керак. Ишончли вакиллар эса бунга қўшимча равишда, нотариал идорада тасдиқланган ишончномани ҳам тақдим қилишлари керак.

3.6. Юридик шахс бўлмиш акциядорнинг раҳбари Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини унинг лавозимга тайинланганини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиш орқали амалга оширади.

3.7. Юридик шахс бўлмиш акциядорнинг ишончли вакили акциядорлар Умумий йиғилишида, шу юридик шахс раҳбарининг, ёки таъсис ҳужжатлар билан, бунга ваколатли бўлган бошқа шахснинг имзоси қўйилган ва шу ташкилот муҳри билан тасдиқланган ишончномани тақдим қилиши керак.

3.8. Жамият акциядорлари реестрига мувофиқ, №1 иловага мос шаклда рўйхат тузилади. Рўйхат брошюраланган, рақамланган, тикилган ва Жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.9. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилишида акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатга имзо чекиб, овоз бериш бюллетенлари мажмуини (илова № 2), Жамият акциядорлари реестрида аниқланган, ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акцияларнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда олади.

3.10. Агар йиғилиш иштирокчиси бир ёки ундан ортиқ акциядорларнинг номидан вакиллик қилиш учун ишончнома(лар)ни тақдим қилса, унга у вакиллик қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) овоз бериш бюллетенлари тақдим қилиниб, рўйхатда вакилликни топширган акциядор фамилиясининг рўпарасида “”____”_____________даги №___сонли ишончнома асосида _____(микдор) овоз берувчи акциялар бўйича” деган ёзувлар киритилади ва вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади (Илова № 3, 3а). 3.11. Агар Жамият акцияси бир неча шахснинг улуш тасарруфида бўлса, уларнинг акциядорлар Умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи умумий розилиги билан улардан бирига топширилади ёки уларнинг умумий вакили орқали амалга оширилади. Келтирилган шахслардан ҳар бирининг ваколати керакли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

4. ЙИЛЛИК АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

4.1. Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликни Кузатув кенгаши амалга ошириб, у қуйидаги масалаларга аниқлик киритади:

  • акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи ;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартиби;
  • акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиниши учун, Жамият акциядорлари реестрини тузиш санаси;
  • акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни акциядорлар ва давлат вакилига етказиш тартиби;
  • акциядорлар Умумий йиғилишига тайёргарлик жараёнида акциядорлар ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар (материаллар) рўйхати;
  • овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни;

4.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилишидан етти кундан ошиқ бўлмаган, бироқ уч кундан кам бўлмаган муддат ичида, йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун шакллантирилган реестр асосида Жамиятнинг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, ҳамда акциядорларга электрон почта орқали етказилади.

Акциядор талабига биноан, Жамият унинг акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган, жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиши шарт.

4.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги эълон, ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши керак:

  • Жамиятнинг номи, манзилгоҳи (почта манзили) ва электрон почта манзили;
  • акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, вақти ва санаси;
  • Жамият акциядорлари реестрининг шаклланиши санаси;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар;
  • акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик жараёнида тақдим қилинувчи маълумотлар (материаллар) рўйхати билан акциядорлар ва давлат вакилининг танишиб чиқишларининг тартиби.

4.4. Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилиниши лозим бўлган маълумотлар (материаллар) ўз ичига Жамиятнинг йиллик ҳисоботини, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижаларига кўра Тафтиш комиссияси ҳамда аудиторлик ташкилотининг хулосасини, шунингдек, жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодлар тўғрисидаги маълумотларни, Жамият Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни, ёки Жамият Уставининг янги таҳрири лойиҳасини олади.

Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик жараёнида акциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилиниши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати, қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилиши мумкин.

4.5. Агар, Жамият акциядорлари реестрида акцияларни номинал ушлаб турувчи шахс рўйхатга олинган бўлса, акциядорлар Умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома акцияларни номинал ушлаб турувчи шахсга жўнатилади. Акцияларни номинал ушлаб турувчи шахс қонунчиликда ёки мижоз билан тузилган шартномада ўрнатилган тартибда ва муддат ичида ўз мижозларига етказиши шарт.

4.6. Акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар (№5 иловада келтирилган шаклда) биргаликда Жамиятнинг бир фоизидан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядор (акциядорлар) томонидан, Жамият молиявий йили тугаганидан сўнг тўқсон кундан кечикмаган ҳолда киритишлари мумкин. Юқорида кўрсатилган акциядорлар, шунингдек, йиллик акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритиш, Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси таркибига номзодларни чиқариш ҳуқуқига эга, бунда номзодлар сони бу органларнинг сон таркибидан ошмаслиги лозим.

4.7. Акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши керак бўлган масала ёзма равишда, унинг сабаблари, уни киритаётган акциядор (акциядорлар) исми (номи), уларга тегишли бўлган акциялар сони ва тури кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим.

Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодларни тавсия қилишда, шу жумладан ўз ўзини тавсия қилишда, номзоднинг исми, унга тегишли бўлган акциялар сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса) ҳамда номзодни тавсия қилаётган акциядорларнинг исми (номи), уларга тегишли акциялар сони ва тури кўрсатилиши лозим.

4.8. Жамиятнинг Кузатув кенгаши келиб тушган таклифларни кўриб чиқиб, уларнинг акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига киритилиши ёки киритилмаслиги тўғрисидаги қарорни, мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгилаб берилган муддатдан 10 кундан кечикмаган ҳолда, қарор қабул қилиши керак.

4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига тақдим қилинган масалалар йиғилиш кун тартибига киритилиши, ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзод сифатида тавсия қилинган номзодлар рўйхатига киритилиши лозим. Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

  • акциядорлар (акциядор) мазкур Низомнинг 4.6-бандида кўрсатилган муддатга риоя қилмаган бўлса;
  • акциядорлар (акциядор) мазкур Низомнинг 4.6-бандида кўрсатилган ҳажмдаги овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлмаса;
  • Жамиятнинг сайланувчи органларига номзодлар тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклифлар қонунчилик ҳужжатларининг талабларига тўғри келмаса.

4.10. Жамият Кузатув кенгашининг масаланинг акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига киритилиши, ёки Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзоднинг овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши тўғрисидаги мурожаатга рад жавоби берилиши тўғрисидаги асосли қарор акциядорлар (акциядорга) таклиф қабул қилинганидан уч кундан кечикмаган ҳолда етказилади.

4.11. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритилиш учун тақдим этилган масала ҳамда Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига аъзоликка номзодларнинг овоз бериш учун тавсия қилинган номзодлар рад этилганида, бу қарор суд орқали қайта кўриб чиқилиши мумкин.

5. НАВБАТДАН ТАШҚАРИ АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

5.1. Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан қуйидаги асосларга кўра ўтказилади;

  • унинг ўз ташаббуси билан;
  • Тафтиш комиссиясининг талаби билан;
  • ёзма талабнома тақдим қилиниш санасига Жамиятининг камида беш фоиз овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан (№ 6 Иловага мувофиқ).

5.2. Акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш Кузатув кенгаши томонидан, акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома тақдим қилинган кундан ўттиз кундан ошмаган ҳолда амалга оширилади.

5.3 Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабномада, йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар шакллангани, ва уларни киритилишининг асоси кўрсатилган бўлиши керак.

5.4. Жамият Кузатув кенгаши, Жамият Тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг беш фоизидан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан чақирилаётган навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритилувчи масалаларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

5.5. Агар, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш талаби акциядордан (акциядорлардан) чиқаётган бўлса, у ўз ичига акциядорнинг (акциядорларнинг) исми (номи) ва уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва турини олган бўлиши керак.

5.6. Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш талабномаси, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланиши керак.

5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг беш фоизидан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши тўғрисидаги талабномасига асосан, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши ёки чақирилмаслиги ҳақидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан талабнома келиб тушганидан кейин ўн кун давомида қабул қилиниши керак.

5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки Жамиятнинг беш фоизидан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши тўғрисидаги талабномасига асосан, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилмаслиги ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилиниши мумкин:

- навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш талабномаси билан мурожаат этган акциядор (акциядорлар), мурожаат қилган санага, Жамиятнинг 5 фоиз овоз берувчи акцияларига эга бўлмаса;

- кун тартибига киритилиш учун таклиф этилан масалалардан биронтаси акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

- кун тартибига киритилиш учун таклиф этилган масала қонунчилик талабларига тўғри келмаса.

5.9. Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши ёки чақирилмаслиги тўғрисидаги қарор, у қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахсларга етказилади.

5.10. Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақирилишига берилган рад қарори суд орқали қайта кўриб чиқилиши мумкин.

5.11. Агар, мазкур Низомда белгиланган муддат ичида Жамият Кузатув кенгаши томонидан навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, ёки рад жавоби берилган бўлса, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бу ҳолда, акциядорлар Умумий йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар акциядорлар Умумий йиғилиши қарор билан Жамият томонидан қопланиши мумкин.

5.12. Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатув кенгашининг ваколатини муддатдан олдин тугатиш тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши мазкур Низомга 7-иловадаги тартибда чақирилади.

6. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

6.1. Агар, акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олиш вақти якунига, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг умумий эллик фоизидан ортиқ овозларга эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, бундай йиғилиш қонуний кучга (кворумга) эга деб ҳисобланади.

6.2. Йиғилиш Кворуми тақдим қилинган оддий акциялар, овозларни ҳисоблаш эса, овоз берувчи оддий акцияларнинг умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан 60 дақиқа ўтганидан сўнг, кворум йиғилмаган бўлса, янги акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш санаси белгиланади.

6.4. Агар, қайта чақирилган акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олиш вақти якунига, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг қирқ фоизидан ортиқ овозларга эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, бундай йиғилиш қонуний кучга эга деб ҳисобланади.

6.5. Агар қайта чақирилган йиғилишда кворум йиғилмаса, акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш қайта чақирилмайди; Кузатув кенгаши ёки Тафтиш комиссияси томонидан чақирилаётган Умумий йиғилиш эса, Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг 40 фоизи миқдоридаги кворум йиғилмагунича қайта чақирилади.

6.6. Кворум мавжуд бўлмаганлиги сабабли Акциядорлар Умумий йиғилишининг ўтказилиш санаси йигирма кундан кам бўлган муддатга қолдирилса, Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри, бўлиб ўтмаган акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрига мувофиқ аниқланади.

7. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

7.1. Акциядорлар Умумий йиғилишининг ишчи органларига қуйидагилар киради: раёсат, ҳисоб комиссияси, котиб (котибият).

7.2. Раёсат ва акциядорлар Умумий йиғилишининг раиси акциядорлар Умумий йиғилишида сайланади. Бунда, акциядорлар Умумий йиғилиши Раёсатига Кузатув кенгашининг раиси лавозимга кўра киритилади.

7.3. Акциядорлар Умумий йиғилишининг раиси йиғилиш раёсатини бошқаради, йиғилиш ўтказилишини таъминлайди ва ўз вазифаларни тўғри бажарилиши учун барча ваколатларга эгадир.

7.4. Акциядорлар Умумий йиғилишининг Раиси йиғилиш ўтказилишини бошқаради, Умумий йиғилиш ишчи органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини ўрнатади, маърузачиларнинг сўзга чиқиш вақтини чегаралайди, йиғилиш бориши жараёнида тушунтиришлар беради, залда тартиб сақланишини назорат қилади.

7.5. Акциядорлар Умумий йиғилишининг раиси Акциядорлар Умумий йиғилиши баённомаси ва қарорларига имзо чекади.

7.5. Овозларни ҳисоблаш, акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш, ҳамда овоз бериш бюллетенларини топшириш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан Ҳисоб комиссияси тузилиб, унинг сон ва шахс таркиби акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

7.6. Ҳисоб комиссиясининг таркибида энг камида уч нафар аъзо бўлади. Ҳисоб комиссиясига Жамият Кузатув кенгаши аъзолари, Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, Директор ҳамда шу лавозимларга номзод сифатида чиқарилаётган шахслар киритилиши мумкин эмас.

7.8. Акциядорлар Умумий йиғилишида овоз бериш жараёни “бир овоз берувчи акция – бир овоз” тамойили асосида амалга оширилади (Кузатув кенгашига аъзолар сайланиши жараёнидаги кумулятив овоз бериш бундан мустасно)

7.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали овоз беришда, масалалар бўйича берилган жавоблар фақат битта вариантда берилган бўлса, овозлар ҳисобга олинади. Юқорида кўрсатилган талабни бузган ҳолда тўлдирилган бюллетенлар амалий кучга эга бўлмай, уларда келтирилган масалалар бўйича овозлар ҳисобга олинмайди.

7.10. Агар овоз бериш бюллетенида бир нечта масала келтирилиган бўлса, улардан битта ва бир нечтасига овоз беришда юқорида келтирилган талабнинг бузилиши, бюллетеннинг тўлиқ равишда кучга эмас деб тан олинишига асос бўла олмайди.

7.11. Ҳисоб комиссияси унга юклатилган вазифалар бажарилишида мустақил, барқарор фаолият юритувчи ишчи орган бўлиб, Кузатув кенгашининг таклифига кўра акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан сайланади.

7.12. Ҳисоб комиссиясининг ваколат даври унинг акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан сайланган вақтидан бошлаб, мувофиқ (йиллик ёки навбатдан ташқари) акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қайта сайланишига қадар амал қилади.

7.13. Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик жараёнида, ҳисоб комиссияси Кузатув кенгашининг кўрсатмасига кўра қуйидаги вазифаларни бажаради:

акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорлар рўйхатини тузади;

овоз бериш бюллетенлари ва акциядорлар Умумий йиғилишининг бошқа материалларини беради ва йўналтиради, берилган (йўналтирилган) бюллетенларнинг ҳисобини олиб боради.

7.14. Акциядорлар Умумий йиғилишида, бундан аввал ўтказилган акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан сайланган ҳисоб комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
  • ишончномалар ва улар орқали тақдим этилган ҳуқуқларнинг ҳисобини олиб боради;
  • акциядорлар Умумий йиғилишининг овоз бериш бюллетенлари ва бошқа маълумотларни (материалларни) беради;
  • акциядорлар Умумий йиғилишида кворумнинг мавжудлигини аниқлайди.

7.15. Бўлиб ўтаётган акциядорлар Умумий йиғилиши жараёнида сайланган ҳисоб комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • акциядорлар Умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
  • акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ саволларга тушунтириш беради;
  • овоз беришга қўйилаётган масалалар юзасидан овоз бериш тартибини тушунтиради;
  • овоз беришнинг ўрнатилган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлайди;
  • овозларни ҳисоблаб, овоз бериш натижаларини аниқлайди;
  • овоз бериш натижалари бўйича баённома тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

8. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

8.1. Акциядорлар Умумий йиғилишини олиб бориш тартиби, мазкур Низомга мувофиқ ҳар бир акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланади.

8.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгашининг Раиси томонидан (у йиғилишга Раислик қилади) олиб борилади. У узрли сабабларга кўра акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этмаётган бўлса, йиғилиш Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири томонидан олиб борилишига йўл қўйилади.

8.3. Йиғилиш Раиси Умумий йиғилиш котибини сайлаш, кун тартиби ва йиғилишни олиб бориш тартибини тасдиқлаш таклифини киритади. Масалалар овоз беришга қўйилади. Овоз бериш натижаларига мувофиқ қарорлар эълон қилинади.

8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби ўз ичига йиғилишнинг тахминий бошланиш ва тугаш вақтини, чиқишлар ва танаффуслар давомийлиги, кун тартибидаги масалалар кетма-кетлиги, кун тартибидаги масалалар бўйича маърузага чиққан шахсларнинг фамилияси ва лавозими, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартиби каби масалаларни олади.

8.5. Йиғилиш жараёнида вужудга келган масалаларни Раис, қуйидаги асосий тамойилга таянган ҳолда, шахсан ўзи ҳал қилади: акциядорлар Умумий йиғилишида сўзга чиқиш ҳуқуқи ҳар бир иштирокчига ажратилган вақт чегарасида берилади.

8.6. Кун тартибидаги масала юзасидан муҳокамада иштирок этишни хоҳлаганлар Умумий йиғилиш котибига, муҳокама қилинувчи масалани кўрсатган ҳолда, ёзма равишда мурожаат этадилар.

8.7. Кун тартибидаги барча масалалар муҳокамаси якунига етганида, Раис акциядорлар Умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

9. ПРОТОКОЛ ОБЩЕГО СОБРАНИЯ АКЦИОНЕРОВ

9.1. Акциядорлар Умумий йиғилиши котибиятининг сон ва шахс таркиби акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

9.2. Котибиятнинг таркибини аниқлашга, ҳудди ҳисоб комиссиясининг аъзоларини сайлашга қўйилган талаблар каби, жорий Низомнинг 7.7. бандига мувофиқ талаблар қўйилади.

9.3. Умумий йиғилиш котибияти:

- Умумий йиғилиш боришини баёнлаштиради;

- ёзма мурожаатномаларга асосан, кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамасида иштирок этмоқчи бўлган шахсларни ёзиб боради;

- Акциядорлар Умумий йиғилиши баённомасини икки нусхада Умумий йиғилиш ёпилганидан сўнг 10 кундан кечикмаган ҳолда тузади.

9.4. Акциядорлар Умумий йиғилиши баённомасида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

- акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи;

- жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга акциядорларга тегишли овозларнинг умумий миқдори;

- Умумий йиғилишда иштирок этаётган акциядорларга тегишли бўлган овозларнинг умумий миқдори;

- Умумий йиғилиш Раиси ва Котиби, йиғилиш кун тартиби;

- чиқишларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш натижалари, Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар;

9.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши Баённомаси акциядорлар Умумий йиғилишининг Раиси ва Котиби томонидан имзоланади.

9.6. Ҳисоб комиссиясининг баённомалари алоҳида қарор билан тасдиқланмай, инобатга олинади ва Умумий йиғилиш баённомасига илова қилинади.

9.7. Акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан сўнг, ҳисоб комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан, ҳисоб комиссияси аъзолари томонидан имзоланган йиғилиш рўйхати, мухрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш натижалари бўйича баённомаларни ва акциядорлар Умумий йиғилишининг баённомасини Жамият архивига топширади.

10. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

10.1. Акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари бажарилиши, устидан назорат, агар ўзга йўли қарорда таъкидлаб ўтилмаган ва йиғилиш баённомасида акс эттирилмаган бўлса, Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

10.2. Акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари иштирок этаётган ва иштирок этмаётган акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисмида бирдай бажарилиши шарт.

 

 

 

«4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI»

акциядорлик жамиятининг

акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида

Низомга Илова № 1

РЎЙХАТ

__________________________акциядорлар Умумий йиғилиши

(йиллик, навбатдан ташқари)

"___________" жамияти , "__"_________" да ўтказилмоқда

Т/р Акциядорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (тўлиқ номи) Шахсий ҳисоб рақами Овоз берувчи акциялар миқдори Акциядор имзоси (вакил мавжуд бўлса тўлдирилади)
Вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Ишонч

нома №

Ишонч

нома берилган сана

Овоз берувчи акциялар миқдори Вакил имзоси
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
                   
                   
                   

«4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI»

акциядорлик жамиятининг

акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида

Низомга Илова № 1

ОВОЗ БЕРИШ БЮЛЛЕТЕНИ

«4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI» АЖ акциядорлар Умумий йиғилишида

Акциядор ёки ишончли вакил____________________ ________________________________________________________________

Умумий _________% _______________ дона акцияларга эга

Муҳокама қилинган масалалар ва қабул қилинган қарорлар

N Кун тартибидаги масалалар Рози Қарши Бетараф .
1.        
2.        
3.        
4.        
5.        
6.        

Овоз бериш масаласида даъвоим йўқ, барча қарорлар мен томондан ўз қўлим билан имзоланган.

Фамилияси, исми, отасининг исми_______________________________________

Акциядор имзоси _______________________________________________

* Акциядорнинг рўйхатдаги рақами

«4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI»

акциядорлик жамиятининг

акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида

Низомга Илова № 3

ИШОНЧНОМА

Мен,________________________________________________________________________________________

___________________ АЖ акциядори,  __________   дона оддий акциялар (ва __________   дона имтиёзли    

акциялар) эгаси, _________________________________________га акциядорлар йиғилишида менинг

манфаатларимни ифода этиб, менга тегишли бўлган барча акциялар орқали овоз беришни ишониб

топшираман.

Менинг манзилим:                                                                                          Вакилнинг манзили:

______________________                                                                       ___________________________

______________________                                                                     ___________________________

______________________                                                                       ___________________________

Паспорт

Серияси ______№____________________ ____________________________________ ____________________________________

________________________да берилган

Паспорт

Серияси ______№____________________ ____________________________________ ____________________________________

________________________да берилган

Ишончнома___ _____ 20__й дан _______20__й.гача амал қилади

Акциядорнинг имзоси ________       Сана___________________________

           

4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI” АЖ

Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга

Илова № 3 а

ИШОНЧНОМА

Мен, ____________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

____________________________________________________________нинг раҳбари (директори, раиси)

(юридик шахснинг номи)

4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI” АЖ акциядори бўлиб, _______дона оддий акцияга (ва _________ дона имтиёзли акцияга) эгалиқ қилади __________________________________________________________________________________________га

(вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________нинг

(юридик шахс номи)

Манфаатларини, акциядорлар йиғилишида ифода этиб, ташкилотга тегишли бўлган барча акциялар билан овоз бериш ваколатини ишониб топшираман.

Акциядор манзили:

         ____________________

____________________

____________________

Вакилнинг манзили:

____________________

____________________

____________________

Банк маълумотлари:

____________________

____________________

____________________

________________________

Паспорт серияси ___№ _____

____________________

____________________

____________________

________________________

Ишончнома ____ _____________201__дан ____ _____________201__гача амал қилади.

Раҳбар имзоси ________                                           Сана_____________________

                       М.Ў.

Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиқлайман _____________________________________,

     Имзо____________                                                    Сана____________________

                       М.Ў

4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ

Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга

Илова № 4

ХАБАРНОМА

Ҳурматли_________________________,

"________________________________ АЖ,   __________________________________ манзилида жойлашган, телефон рақами______________, Сизга "___"________       19____й.   соат_____, _____да ______________________манзили бўйича йиллик (навбатдан ташқари) акциядорлар Умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати, __________ 20__ й. ҳолатига тузилади.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

1.

2.

3.

...

Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши вақтида, сиз акциядорлар йииғилишининг қуйидаги материаллари билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1.

2.

3.

...

Ўзининг билан паспорт, ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишингизни илтимос қиламиз. "_________________" АЖ Кузатув кенгаши

4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ

Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга

Илова № 5

"_______________" АЖ

Масаланинг акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши учун ______________АКЦИЯДОРНИНГ ТАКЛИФИ

Талаб шакли (таклиф мазмуни).

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

Жами акциялар миқдори_______

Жумладан,

Овоз берувчи акцияларнинг миқдори________ (АЖ овоз берувчи жами акцияларнинг 1 % дан кам бўлмаган миқдорда)

(ташкилот номи)

Ф.И.Ш.___________________   ____________________________

                                   (имзо, сана)

4 SONLIMONTAJBOSHQARMASI” АЖ

Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга

Илова № 6

"_______________" АЖ

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ______________АКЦИЯДОР ТАЛАБИ

Талаб мазмуни (навбатдан ташқари акциядорлар йиғилиши чақирилиши учун сабаб).

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

________________________________________________________________________

Жами акциялар миқдори_______

Жумладан,

Овоз берувчи акцияларнинг миқдори________ (АЖ овоз берувчи жами акцияларнинг 1 % дан кам бўлмаган миқдорда)

(ташкилот номи)

Ф.И.Ш.___________________   ____________________________

                                   (имзо, сана)

4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ

Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низомга

Илова № 7

Кузатув кенгаши ваколатини муддатдан

олдин тўхтатиш навбатдан ташқари акциядорлар

Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш

ТАРТИБИ

1. Кузатув кенгаши фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:

- Кузатув кенгаш карори;

- жамият тафтишчиси ёки аудиторнинг ёзма талабномаси;

- талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 5 фоиз овоз берувчи акциясига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби.

2. Кузатув кенгашининг фаолиятини тўхтатиш масалаласида навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади:

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, Уставга, акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

- жамиятга зарар келтириш, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан, ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда пасайиб кетиши билан боғлиқ зарар кўрилиши;

- жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг вужудга келиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш буйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.

3. Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатув кенгашига берилади ва унда аниқ сабаблар ҳамда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган, асосланган равишда тузилган масалалар кўрсатилиши лозим.

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатув кенгаши ваколатларини муддатдан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари, кун тартибига Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масаласи киритилиши шарт.

Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш, амалдаги Кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилганидан кейингина Умумий йиғилишда амалга оширилади.

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома, акциядор (акциядорлар) томонидан тақдим этилганида, унга (уларга) тегишли акцияларнинг миқдори, тури кўрсатилган ҳолда йигилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

4. Кузатув кенгаши Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларга ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёзма талаб тақдим этилган кундан бошлаб, 30 кундан кечиктирмай жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади ёки 10 кун давомида уни чақириш талабини рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатув кенгашининг қарори ёки асосланган рад жавоби тўғрисидаги қарор у олинган пайтдан бошлаб уч кундан кечикмаган ҳолда уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.

5. Кузатув кенгашининг Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши мумкин.

Агар белгиланган муддат ичида Кузатув кенгаши томонидан Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши, уни чақиришни талаб этган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Боғланиш

Манзил: 111219, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, ТашГРЭС

Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32

Акциядорлар билан алоқа учун телефон линияси: 

Чет эллик инвесторлар билан алоқа қилиш учун телефон линияси: 

Факс: (+99871) 230-52-31

Email: gakuzoaomu4@mail.ru

Қайта алоқа

 
 
 
    

Copyright © 2014-2024. «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI» акциядорлик жамияти
Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Сайт ишлаб чикилиши - Ayuda.uz

dc