Жамият тарихи
Муваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган. Салкам ярим асрлик фаолият давомида “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Тошкент иссиқлик-электр станцияси (ИЭС)нинг биринчидан ўн иккинчигача энергоблокларининг, Янги Ангрен ИЭСнинг, Сирдарё ИЭСнинг, энергоблок қуввати 800 Мвт.бўлган Толимаржон ТЭСнинг қурилишини амалга оширган, 500 кВгача кучланишга эга бўлган давлтат электрподстанциялари ва гидроэлектрстанциялари қурилишида иштирок этган.
Электрмонтаж ишларининг кенг қамрови, салмоқли технологик имкониятлар ва кўп йиллар давомида орттирилган тажриба сабабли Бошқарма ходимлари ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларнинг ечимини топа оладилар. Сайилгоҳ подстанцияси учун 110 кВлик юқори вольтлик кабелнинг монтажи, ҳар қандай қувват ва кучланишга эга куч трансформаторларининг монтажи, 200 тоннагача бўлган юкларни юклаш ва ташиш, ва бошқа кўпгина вазифалар шулар жумласидандир.
1998 йилдан шу кунга қадар “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўз кучи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошидаги (БНҚИЗ) 220 кВ подстанциясини ва 220/110 кВ қувватли Бош пасайтириш станциясини (БПП), Шўртан газ кимё мажмуи қошидаги 220/110/10 кВ подстанциясини, “Суғдиёна-500/220кВ” подстанциясини қуриб фойдаланишга топширди.
Бу ишларнинг бажарилиш жараёнида Корхона “SIEMENS”, “RAYCHEM”, ABB. BETEMAN (Исроил), “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзавтосаноат”, Ўзэлектроаппарат-Электрощит каби йирик ва машҳур корхоналар ва бошқа кўпгина ташкилотлар билан ҳамкорлик қилдилар.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖюқори рискли ва хавф эҳтимоли бор электр узатиш кабель тармоқлари, электр подстанциялари ва тақсимлаш ускуналари учун 0.4-500 кВ кучланишли электр тармоқларининг ишлаб чиқарилиши борасида лицензияланган ишларни амалга оширади. Шунингдек, 35 кВ. қувватли уланиш муфаталарининг монтаж ишлари, ёнғинга қарши сигнализация ва автоматика борасидаги ишлар ҳам лицензияланган. Барча қурилиш-монтаж ишлари ва электр-монтаж ишлари давлат меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилмоқда. Бажарилаётган ишларнинг йиллик ҳажми 8,0 млрд.сўмдан ортиқ ишларни ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда ташкилот юқори малакали қадрлар ва юқори қувватли ишлаб чиқариш базасига эга.
Пресслар, токарлик, фрезер ва сайқаллаш станоклари билан таъминланган металл иншоотларини тайёрлаш заводи бир йилда 500 тоннагача металл буюмларни, қувурлар, 6-0.4 кВ ток ўтказгичлари, клемм ва ёритиш МОК қутилари, КИПиА чахланган буюмлари, кабел иншоотлари ва бошқаларни ишлаб чиқариш имкониятини беради. Корхонанинг ўз автобазаси 60 дан ортиқ техника, йўловчи ва юк ташиш автотранспортини олиб, 10 дан 25 тоннагача юк кўтариш қувватига эга автокранлар, эгар тортқичлари, 200 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга трайлерлар, автогидрокўтаргичлар, экскаваторлар, автосамосваллар ва бошқа махсус техникалар шулар жумласидандир.
Юқори малакали кадрларнинг, металл ишлаб чиқариш заводининг, яшаш учун ва устахона вагонларнинг мавжудлиги йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай нуқтасида умумқурилиш ва электрмонтаж ишларини ўз кучлари билан ташкиллаштириш каби масалаларни зудлик билан ечиш имкониятини яратади.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўрнатилган муддатлар ичида электрмонтаж ишларининг бутун мажмуини бажаришда энг юқори малакали ва масъулиятли бажарувчилардан биридир.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖэнергетика ускуналарини монтаж қилиш борасида кенг тармоқли, юқори малакали ишчилар таркибига эга бўлиб, манфаатдор ташкилотларга икки томонлама манфаатли ҳамкорликни таклиф қилади.