Кузатув кенгаши тўғрисида Низом
”4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг 2014 йил “22” сентябридаги қарори билан “Тасдиқланган” |
“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI”
Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
Тошкент ш. 2014 йил
I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Кузатув кенгаши ва унинг аъзоларининг мақоми, таркиби, ваколатларини, уларнинг иш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аъзоларнинг сайланиш тартибини белгилайди.
1.2. Низом Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Кузатув кенгаши акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини таъминлайди, Жамият ривожланиши ва фаолиятининг асосий йўналишларида режалар ва ёндошувларни аниқлайди, ҳамда акциядорлар Умумий йиғилиши, Жамият Устави ва мазкур Низом билан белгиланган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
2. Кузатув кенгашининг ваколат доирасида.
2.1 Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а) Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш;
б) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, йиллик ва навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишларини чақириш;
в) акциядорлар Умумий йиғилиши мажлисларининг кун тартибини тайёрлаш;
г) акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, вақти ва жойини аниқлаш;
д) акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун, акциядорлар реестрининг тузилиш санасини аниқлаш;
е) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар кириитилиши ёки Уставнинг янги таҳрирда тасдиқланиши билан боғлиқ масалаларни акциядорлар Умумий йиғилиши қарорига киритиш;
ж) мулкнинг бозор нархи белгиланишини ташкиллаштириш;
з) Директор ваколатини муддатдан олдин тўхтатиш;
и) Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
к) ички аудит хизматини ташкил қилиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ҳамда, унинг чораклик ҳисоботларини эшитиш;
л) Кузатув кенгашига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши мақсадида, жамият фаолиятига оид ҳар қандай ҳужжатларга дахл қилиш ва уларни ижро этувчи органдан олиш; олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат вазифаси юзасидан фойдаланилиши мумкин;
м) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматлари учун тўланувчи сумманинг максимал ҳажмини белгилаш;
н) Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ва товон пулларининг ҳажми юзасидан тавсиялар бериш;
о) дивиденд ҳажми, шакли ва тўланиш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
п) Жамиятнинг заҳира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;
р) Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарини барпо қилиш;
с) тобе ва шўъба хўжалик уюшмаларини барпо этиш;
т) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини қабул қилиш ва тасдиқлаш;
у) аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласи тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;
ф) қонунчиликка мувофиқ равишда Жамият томонидан аффилланган шахслар билан ва бошқа йирик битимлар тузилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;
х) қонунчиликда ўрнатилган тартибда, Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларда иштирок этиши билан боғлиқ битимлар тузиш;
ц) Жамият устав капиталининг кўпатирилиши борасидаги масалаларни ҳал қилиш, ҳамда Жамият Уставига устав капиталининг кўпайиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
ч) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини тўлиқ сотиб олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;
ш) Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айланувчи облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;
щ) ҳосила қимматли қоғозларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ы) акцияларни (биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорига) жойлаштириш нархини белгилаш;
э) Жамият ижро этувчи органига тўланадиган мукофот ва товонлар ҳажмини белгилаш.
2.2. Қонунчиликка мувофиқ, бошқа масалалар ҳам Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин.
2.3. Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар Директор қарорига ўтказилиши мумкин эмас.
3. Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши ва тайинланиши
3.1. Кузатув кенгашининг сайланиши акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қонучиликда ҳамда Жамият Уставида белгиланган тартибда, бир йил муддатга амалга оширилади.
3.2. Кузатув кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
3.3. Кузатув кенгашига сайланган аъзонинг ваколатлари акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан муддатдан аввал тўхтатилиши мумкин.
3.4. Директор Кузатув кенгаши таркибига сайланиши мумкин эмас. Кузатув кенгаши таркибидаги фаолиятни Жамиятда меҳнат шартномаси асосидаги фаолият билан бирлаштиришга йўл қўйилмайди.
Қонунчиликда ўрнатилган тартибда, Кузатув кенгашига Жамият акциядори бўлмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.
3.5. Кузатув кенгаши таркибига сайланиш учун аъзоларга қўйиладиган талаблар Устав ёки акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори асосида белгиланади.
3.6. Акциядор ўзига тегишли овозларни Жамият Кузатув кенгашига аъзоликка даъво қилувчи бир номзодга бериши, ёки бир неча номзод орасида тенг тақсимлаши мумкин.
3.7. Энг кўп овоз олган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
3.8. Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
3.9. Кумулятив овоз беришда, бир акциядорга тегишли овозлар, Кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилиб, шу тариқа олинган овозлар, акциядор томонидан бир номзодга берилади, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар орасида тенг тақсимланади.
4. Кузатув кенгаши Раисининг ва котибининг тайинланиши.
4.1. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан кенгаш таркибидан, овоз бериш йўли орқали, кўпчиликнинг овози билан сайланади.
4.2. Агар бошқа ёндошув Жамият Уставида кўзда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгаши ўз раисини кўпчилик овоз бериши йўли билан қайта сайлаши мумкин.
4.2. Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкиллаштиради, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкиллаштиради ва унинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради, акциядорлар Умумий йиғилишларида раислик қилади.
4.3. Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан вакил этиб тайинланган шахс, Директор билан тузилган меҳнат шартномасига имзо чекади.
4.4. В Кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариши мумкин.
4.5. Кузатув кенгаши кенгаш котибини сайлайди, у эса ўз навбатида, Кузатув кенгаши мажлислари учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди, Кузатув кенгаши мажлисларида баённомани юритади. Кузатув кенгашининг Раиси ёки котиби йўқ бўлса, уларнинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири бажаради.
5. Кузатув кенгашининг мажлислари.
5.1. Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгаши Раисининг шахсий ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, Тафтиш комиссиясининг аъзоси, Директор ёки Жамият Уставида кўзда тутилган бошқа шахснинг талаби билан чақирилиши мумкин.
Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилиши тўғрисидаги маълумот, унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан олдин уч иш кунидан кечикмаган ҳолда, етказилади.
5.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун зарур кворум, Кузатув кенгашининг сайланган аъзолари сонининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлиши керак.
Агар Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 75 фоиздан кам бўлса, Кузатув кенгаши Кузатув кенгаши аъзоларининг қайта сайланиши навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши, ҳамда ижро этувчи орган ваколатлари муддатдан олдин тўхтатилганда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаши мумкин.
5.3. Агар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Жамият уставида бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгашидаги қарорлар иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кузатув кенгашининг мажлисларида қарор қабул қилинишида ҳар бир кузатув кенгашининг аъзоси бир овозга эга бўлади. Овозлар тенг келганида, Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.
5.4. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси томонидан овознинг бошқа аъзога берилишига, ҳамда кенгаш аъзоси ўрнига бошқа шахс вакиллик қилишига йўл қўйилмайди.
5.5. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида баённома юритилади. Кенгаш мажлиси баённомаси мажлис ўтказилганидан кейин 10 кундан кечикмаган ҳолда тузилади.
5.6. Мажлис баённомасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
- мажлисдан иштирок этаётган шахслар;
- мажлис кун тартиби;
- овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш натижалари;
- қабул қилинган қарорлар.
5.7. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этувчи Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда кенгаш котиби томонидан имзоланиб, улар баённоманинг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар.
6. Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6.1. Кузатув кенгаши аъзосининг ҳуқуқлари:
- Кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, кенгашда кўриб чиқилиши учун масалалар киритиш, мажлисда муҳокама қилинаётган масалалар бўйича сўзга чиқиш ва қарорлар қабул қилинишида овоз бериш;
- Кузатув кенгашининг қарори билан, Жамият фаолиятига оид, маълум бир муддат ичидаги, ишлаб чиқариш ва молиявий масалаларга тегишли барча керакли маълумотларни олиш, унинг ривожланиш режалари тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш;
- Кузатув кенгаши аъзоси вазифаси билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар учун товон пули ва/ёки мукофотлар олиш.
6.2. Кузатув кенгаши аъзолари орасида вазифалар тақсимланиши кенгаш Раиси томонидан, ҳар бир кенгаш аъзоси учун алоҳида амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун мукофот ҳажми, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан, уларнинг фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6.3. Агар Кузатув кенгашининг аъзоси у ёки бу битим тузилишидан манфаатдор бўлса, у бу ҳақида битим тузилишидан аввал Кузатув кенгашини огоҳлантириши зарур. Бундай ҳолларда битим тузилиши тўғрисидаги қарор, ундан манфаатдор бўлмаган Кузатув кенгашининг аъзолари ёки акциядорларнинг кўпчилик овоз бериш йўли билан, қонунчиликда ўрнатилган тартибда қабул қилинади.
Кузатув кенгашининг аъзоси, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, манфаатдор деб ҳисобланади.
6.4. Кузатув кенгашининг аъзолари, Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинаётган қарорларга таъсир ўтказишлари учун бевосита ёки билвосита мукофот олишларига йўл қўйилмайди.
6.5.Кузатув кенгашининг аъзолари ўз шахсини бойитиш мақсадида Жамиятнинг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамият фаолияти ва режалари тўғрисидаги маълумотлар) фойдаланишига йўл қўйилмайди.
6.6. Кузатув кенгашининг аъзолари амалдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига мувофиқ равишда, ўз вазифаларини сидқидилдан, Жамият манфаатлари учун энг яхши тарзда бажариши зарур.
7. Кузатув кенгаши аъзоларининг масъулияти
7.1. Кузатув кенгашининг аъзолари, қонунчиликка мувофиқ акциядорлик жамияти олдида ўзларининг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли Жамиятга етказилган зарар учун масъулдирлар.
Бундан, жамиятга зарар келтирган қарорнинг қабул қилинишида иштирок этмаган ёки ундай қарорга қарши чиққан кенгаш аъзоси жавобгарликдан озод этилади.
Агар, мазкур бандда келтирилган ҳолатларда бир неча шахс айбдор бўлса, уларнинг жавобгарлиги тенг бўлади.
7.2. Жамият ёки Жамиятнинг бир фоизидан кам бўлмаган акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) судга мурожаат қилиб, Кузатув кенгаши аъзоларидан Жамиятга келтирилган зарарни тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар.