Директор тўғрисида Низом (22.09.14 й.)
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг 2014 йил “22” сентябридаги қарори билан “Тасдиқланган” |
“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI”
Акциядорлик жамиятининг Директори тўғрисида
НИЗОМ
Тошкент ш. 2014 йил
I. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” акциядорлик жамияти Директорининг мақомини ва ишини, унинг тайинланиши тартиби, ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Низом Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” акциядорлик жамиятинингУставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
II. Жамият директорининг тайинланиш тартиби
2.1. Жамият Директори Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тайинланиб, кейин акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланади.
2.2. Жамият Директори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тайинланади. Жамият Уставига мувофиқ, Жамият Кузатув кенгаши ёки акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори билан Директор танлов асосида тайинланиши мумкин.
2.3. Директор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва тасдиқлашда Кузатув кенгашининг қарори оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
2.4. Жамият Директори лавозимига номзодни кўриб чиқиш Кузтув кенгаши томонидан шхсий тартибда амалга оширилади. Директор лавозимига номзод жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, бу ҳақида Жамиятни хабардор қилиши шарт.
Директор лавозимига у ёки бу номзодни кўрсатаётган Кузатув кенгашининг раиси шартномани тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофот ҳажми ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган, унинг шартнома тузилишига розилиги ҳақида маълумотни тақдим этади.
2.5. Жамият Директори лавозимига номзодлар, уларнинг номзодлиги кўриб чиқилиши жараёнида шахсан иштирок этишлари мумкин.
2.6. Директор лавозимига номзод тасдиқланганидан сўнг, у билан мувофиқ лавозим вазифаларини бажарилиши учун шартнома тузилади. Директор билан шартнома бир йил муддатга тузилиб, уни ҳар йили узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Шартномага Жамият томонидан Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгашидан ваколатли деб тайинланган шахс имзо чекади.
2.7. Жамият Уставининг бузилишларига йўл қўйган Директор, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, шу вақтнинг ўзида у билан тузилган шартнома бекор қилинади. Директорни лавозимдан озод этиш ва убилан тузилган шартноманинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Жамият Директори Жамиятнинг йиллик бизнес-режасидаги йўналишларнинг бажарилишида қўпол хатоликка йўл қўйса, ёки у сабабли йўналишлар бажарилмаса, Кузатув кенгаши у билан тузилган шартномани мддатидан олдин бекор қилиши мумкин.
2.8. Акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланган, Директор ваколати муддатдан олдин тугатилганида, унинг вазифаларининг вақтинча бажарилиши, кейинги акциядорлар Умумий йиғилиши мажлисига қадар, Кузатув кенгаши томонидан тайинланган шахсга юклатилишига йўл қўйилади.
III. Жамият Директориинг ваколати
3.1. Жамият Директори ваколатига, акциядорлар Умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган масалалардан ташқари, жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча масалаларнинг ҳал қилиниши киради.
- ўз ваколати доирасида, самарали ва барқарор фаолиятни таъминлаш орқали, Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш;
- Жамият мулкини харид қилиш ёки сотиш билан боғлиқ битимларни тузиш (уларнинг қиймати, қарор қабул қилинган санага, Жамият тоза активларининг 15 фоизигача бўлган қийматни ташкил этиши керак);
- акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларинниг бажарилишини ташкил қилиш;
- Жамият пул маблағлари ва мулкини тасарруф қилиш;
- Жамиятнинг тузилмавий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва Жамият ходимлари учун лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
- Кузатув кенгашининг мажлисларида маслаҳат берувчи овоз билан иштирок этиш;
- Жамиятнинг тижорат сирига кирувчи маълумотларининг рўйхатини аниқлаш;
- Жамият номидан битимлар тузиш, шартнома ва битимларга имзо чекиш;
- филиал ва ваколатхоналарнинг штатлар жадвалини тасдиқлаш;
- ижро этилиши шарт бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;
- банкларда ҳисоб, валюта ва бошқа тур рақамларни очиш, банк ва молия ҳужжатларда биринчи имзо ҳуқуқига эга бўлиш;
- қонунчиликка мувофиқ Жамият номидан ишончномалар бериш;
- қонунчилик, Устав ва Жамиятнинг ички ҳужжатларга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш.
3.2. Директорнинг ҳуқуқлари:
- Жамият номидан ишончномасиз фаолият юритиш, бошқа ташкилот ва органлар билан ўзаро фаолиятда Жамият манфаатларини ифода этиш;
- Устав ёки Жамиятнинг бошқа ҳужжатларида келтирилган чегаралардан чиқмаган ҳолда, мулк ва пул маблағларини тасарруф қилиш;
- шартнома ва битимлар, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузиш;
- ишончномалар бериш;
- банкларда ҳисоб ва бошқа тур рақамларни очиш;
- унинг қўл остидаги ходимлар учун бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш;
- ходимлар штатини тасдиқлаш, унинг тўлдирилишини таъминлаш.
3.3. Директорнинг мажбуриятлари:
- ўз ваколати доирасида, акциядорлар Умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган масалалардан ташқари, жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш, самарали ва барқарор фаолиятни таъминлаш;
- Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкиллаштириш;
- Жамиятнинг ишлаб чиқариш бирликлари, цехлари ва бошқа тузилмавий бўлинмалариларинг самарали ўзаро фаолиятини таъминлаш;
- Жамиятнинг шартномавий мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳанинг ривожланиши учун зарур бўлган ҳажмларда даромад олинишини таъминлаш;
- Жамиятнинг ривожланиш дастурлари ва бизнес-режаларининг ишлаб чиқилишини бошқариш, уларнинг бажирилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
- Жамият фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
- Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг керакли ҳолатда ва ҳаққоний бўлиши, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида мувофиқ органларга топширилиши, акциядорлар ва кредиторларга Жамият фаолиятига оид маълумотларнинг ўз вақтида ва ҳаққоний қонунчиликка мувофиқ равишда етказилишини таъминлаш. Директор ҳар чоракда Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режа бажарилиши тўғрисида ҳисобот беради;
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби билан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига доир барча ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим этиш;
- мувофиқ органларга статистик ҳисоботларнинг ўз вақтида ва тўлиқ равишда топширилишини таъминлаш;
- агар унинг мажбуриятлари доирасига бундай маълумотни учинчи шахсларга етказиш кирмаса, Жамиятнинг тижорат сирига кирувчи маълумотларни сақлаш. Жамиятнинг тижорат сирига кирувчи маълумотлар рўйхати Жамият Кузатув кенгаши томонидан аниқлаштирилади;.
- Жамият ходимлари томонидан хизмат ёки тижорат сири бўлмиш маълумотларнинг сақланишини таъминлаш;
- Жамият номидан ҳужжатларга имзо чекиш;
- Жамиятнинг малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларидан самарали фойдаланиш бўйича барча чораларни кўриш;
- меҳнат ва технологик интизомни таъминлаш;
- Жамият ходимларининг меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини таъминлаш;
- жамоат шартномалар ва битимлари тузилишида иш берувчи сифатида иштирок этиш. Жамоат шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш;
- ўрнатилган муддатлар ичида ўз ваколати доирасидаги ишлар бўйича акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига ҳисоботлар топшириш;
- акциядорларнинг қонунчиликда ўрнатилган тартибда барча маълумотларни олишга, акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этишга, дивидендлар ҳисобланиши ва олинишига бўлган ҳуқуқларига риоя қилиш;
- ички ҳужжатлар, амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
3.4. Директорнинг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан тузиладиган шартномада алоҳида белгилаб ўтилади.
IV. Жамият Директорининг масъулияти
4.1. Агар, томонлардан бири Жамият бўлган шартноманинг амалга оширилишида Директор манфаатдор бўлса, у мазкур масаланинг кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилинишидан аввал бу ҳақида хабар бериб, овоз бериш жараёнида иштирок этмайди.
4.2. Директор унга хизмат вазифаси юзасидан тақдим этилган ҳуқуқлардан, у билан меҳнат муносабатида бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаати ва мақсади йўлида фойдаланиши мумкин эмас.
4.3. Жамият Директори акциядорлик жамиятининг мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда чиқариш йўлида ҳарақат қилиши мумкин эмас.
4.4. Жамият Директори, ўзининг бу сифатдаги фаолияти давомида, Жамиятнинг маҳсулоти сотилиши ёки хизматлари кўрсатилишида қийинчилик туғдирувчи корхоналарнинг таъсис қилинишида иштирок этиши ёки таъсис қилиши мумкин эмас. Директор лавозимга тайинланганида, ўзининг бундай корхона ва ташкилотларда иштирокини тўхтатиши ва бу ҳақда Жамият Кузатув кенгашини хабардор қилиши шарт.
4.5. Директор амалдаги қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ, ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки керакли тарзда бажармаганлиги сабабли келтирилган зарар учун Жамият олдида тўлиқ масъулдир, ва акциядорлик жамиятига келтирилган зарарнинг тўлиқ қопланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
4.6. Жамият ёки Жамиятнинг бир фоизидан кам бўлмаган акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) судга мурожаат қилиб, Директордан Жамиятга келтирилган зарарни тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар.