Муҳим факт "Эмитент олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар"
Муҳим факт 03
Эмитент номи | “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ | |||||
Манзилгоҳи (почта манзили) | Тошкент вилояти, Қибрай тумани, ТошГРЭС П/б | |||||
Хабар рақами - | 03 | |||||
Муҳим факт номи: | Эмитент олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар | |||||
Умумий йиғилиш тури (йиллик, навбатдан ташқари) | Навбатдан ташқари | |||||
Умумий йиғилиш ўтказилиши шакли | Бевосита иштирок этиш | |||||
Умумий йиғилиш ўтказилган сана | 22 сентябрь 2014 йил | |||||
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана | 30.09.2014 й. | |||||
Умумий йиғилиш ўтказилиш жойи | Тошкент вилояти, Қибрай тумани, ТошГРЭС П/б | |||||
Умумий йиғилиш кворуми | 66,67% | |||||
Овоз беришга қўйилган масалалар | Овоз бериш натижалари (овозлар %, миқдори) | |||||
рози | қарши | бетараф | ||||
$11. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини бўлиб юбориш ва акцияларнинг янги чиқарилишини амалга ошириш. |
87 379 (100%) |
|||||
$12. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг энг катта чеклов миқдорини аниқлаш |
87 379 (100%) |
|||||
$13. Жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номларига ўзгартиришлар киритиш. |
87 379 (100%) |
|||||
$14. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш. |
87 379 (100%) |
|||||
$15. “Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида” “Ижро этувчи орган тўғрисида” ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш |
87 379 (100%) |
|||||
Кумулятив овоз беришга қўйилган масалалар (кузатув кенгаши сайланаётганида номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, ҳамда номзод жамият акциядори бўлса, унга тегишли акциялар тури ва миқдори кўрсатилади) | Кумулятив овоз беришдаги овозлар сони | |||||
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ шакли: | ||||||
$11.1. Устав жамғармаси ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда, жамият акцияларини 1:10 нисбатда бўлиб юбориш амалга оширилсин. $11.2. Бир акциянинг номинал қиймати 1000 сўм ҳажмида тасдиқлансин. $11.3. Умумий қиймати 1 452 080 000 сўм бўлган 1 452 080 дона акцияларнинг чиқарилиши амалга оширилсин. Улардан 1 310 700 донаси оддий эгасининг номи ёзилган акциялар бўлиб, қолган 141 380 донаси имтиёзли эгасининг номи ёзилган акциялардан иборат бўлади. $11.4. Кузатув кенгашига акцияларнинг янги чиқарилиши ва эмиссия рисоласи тўғрисидаги қарорнинг тасдиқланишини топширилсин. |
||||||
$12.1. Жамиятнинг эълон қилинган акциялари ҳажмини ҳар бир донаси 1000 сўмлик 2 000 000 дона миқдорида белгилаб, уларнинг 1 800 000 донаси оддий эгасининг номи ёзилган акциялар ва 200 000 донаси имтиёзли эгасининг номи ёзилган акциялардан иборат бўлади. $12.2. Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритилсин. |
||||||
$13.1. Жамиятнинг тўлиқ номини қуйидаги шаклда тасдиқлансин: лотин алифбосида: - “4 sonli montaj boshqarmasi” aksiyadorlik jamiyati; кирилл алифбосида: - “4 sonli montaj boshqarmasi” акциядорлик жамияти; рус тилида: - Акционерное общество «4 sonli montaj boshqarmasi». Жамиятнинг қисқартирилган номи: лотин алифбосида: - “4 sonli montaj boshqarmasi” AJ; кирилл алифбосида: - “4 sonli montaj boshqarmasi” АЖ; рус тилида: - АО «4 sonli montaj boshqarmasi». $13.2. Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритилсин. |
||||||
$14.1. “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” Устави янги таҳрирда тасдиқлансин. $14.2. Ижро этувчи орган жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш борасида қонунчилик талабларига мувофиқ барча зарур чора-тадбирларни амалга оширсин. |
||||||
$15. “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Акциядорлар Умумий йиғилиши тўғрисида”, “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида”, “4 SONLIMONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Директори тўғрисида”, “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомлар янги таҳрирда тасдиқлансин. |
Жамият Уставига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матни:
5.6. Жамият Устав капиталини кўпайтириш мақсадида Жамият жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда энг катта миқдори 2 000 000 (икки миллион) дона бўлган акцияларни жойлаштириш ҳуқуқига эга. Булардан ҳар бир донаси 1 000 (бир минг) сўм қийматдаги 1 800 000 (бир миллион саккиз юз) донаси оддий эгасининг номи ёзилган акциялар ва 200 000 (икки юз минг) донаси имтиёзли эгасининг номи ёзилган акцияларни ташкил этади.
5.7. Жамият Устав капиталини акцияларнинг номинал қийматини ошириш орқали кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
5.9. Жамият Устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
$16.4. Имтиёзли акциялар, уларнинг эгаларига дивидендларни, ҳамда Жамият тугатилганда уларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари имтиёзли акциялар, Жамиятда даромад мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, уларга белгиланган дивидендларни олиш ҳуқуқини беради.
$16.5. Жамият тугатилаётганида имтиёзли акциялар юзасидан тўланадиган тугатилиш қиймати имтиёзли акцияларнинг номинал қийматидан 100 (юз) фоизни ташкил қилади.
$16.18. Жамият томонидан чиқарилган имтиёзли акциялар, Жамиятнинг даромадлилигидан қатъи назар, акциянинг номинал қийматидан 25 (йигирма беш) фоиз ҳажмида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.
$112.6. Жамият Кузатув кенгаши ваколат доирасига қуйидагилар киради:
ц) Жамият устав капиталини кўпайтириш борасидаги масалаларни, ҳамда Жамият устав капиталини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчаларни Жамият Уставига киритиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;