2016-2020 йилларга ривожланиш стратегияси
Келгуси беш йилга қурилиш-монтаж ишлар ҳажмининг йиллик 10 % га ошиши режалаштирилган. Бажарилаётган ишлар таннархини ҳар йили 0,1 %га камайтириш режалаштирилган.
Ўлчов бирлиги: млн.сўм
№ | Кўрсаткичлар | Йиллар | ||||
2016 | 2017 | 2018 | 2019 | 2020 | ||
1 | Қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми: умумий пудрат | 17 600 | 19 360 | 21 296 | 23 426 | 25 768 |
2 | Шу жумладан, ўз кучи билан | 14 780 | 16 258 | 17 884 | 19 672 | 21 639 |
3 | Соф тушум | 17 600 | 19 360 | 21 296 | 23 426 | 25 768 |
4 | Таннархи | 15 224 | 16 727 | 18 378 | 20 193 | 22 186 |
5 | Таннархнинг соф тушумга фоиз нисбати | 86.5% | 86.4% | 86.3% | 86.2% | 86.1% |
6 | Соф даромад | 275 | 300 | 330 | 350 | 390 |
7 | 1 акцияга даромад | 1.894 | 2.066 | 2.273 | 2.410 | 2.686 |
Қурилиш-монтаж ишларининг хажми
Келгуси беш йилга қўйилган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши мақсадида, молиялаштирилишнинг иккита манбаси кўзда тутилган бўлиб, булардан бири жамиятнинг ўз капитали бўлса, иккинчиси чет эл инвесторталарининг инвестицияларидир.
“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖнинг ўз капитали манбалари, бажарилган ишлар реализациясидан олинган маблағдан шакллантирилади. Ўз маблағидан жамият иш ҳақи, материаллар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи ва бошқаларни харид қилишга сарфланадиган маблағни қоплайди. Инвестиция маблағларини махсус ускуналар ва қурилиш техникасини сотиб олишга йўналтириш режалаштирилмоқда.