Маҳсулотлар

production1) ККБ ТУ-34-43-10063-80 туридаги қути

800 МВА гача бўлган қувватга эга бўлган, чангкўмир ва газмазут электрстанциялар блокларининг турбогенераторлари ва бойлер ускуналари майдонларида, кучланиш ва назорат кабелларини ўтказиш учун мўлжалланган.

Батафсил...

Ишлаб чиқариш базаси

manufacturingИшлаб чиқариш ускуналари ҳар қандай вазифани бажарувчи электртехник мосламаларнинг монтажини амалга ошириш имконини яратади, шу билан бирга, кабель металл иншоотларининг ва қолипли буюмларнинг (перфошвеллер, перфобурчак, ...

Батафсил...

Бизнинг тарихимиз

historyМуваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ...

Батафсил...

Маҳсулотлар

ККБ ТУ-34-43-10063-80 туридаги қути

800 МВА гача бўлган қувватга эга бўлган, чангкўмир ва газмазут электрстанциялар блокларининг турбогенераторлари ва бойлер ускуналари майдонларида, кучланиш ва назорат кабелларини ўтказиш учун мўлжалланган.

КП ТУ-36-2158-81 туридаги қути

Бино ва иншоотлар ичида назорат кучланиш кабеллари ва очиқ ҳавода кучланиш симларини ўтказишда қўлланилади. Таянч иншоотларига қутиларни бириктириш болтлар ёки пайвандлаш ёрдамида амалга оширилади. Қутилар фаол кимёвий муҳитга эга бино ва иншоотлар ичида ўрнатилишга мўлжалланмаган.

К1150-1153 ТУ-36-1496-85 туридаги кабель таянчи

Полка (консоль) билан йиғма равишда ишлаб чиқариш ва кабель иншоотларида ўрнатилувчи назорат, кучланиш кабелларини ўрнатишда фойдаланилади.

К1161-1163 ТУ-36-1496-85 кабель консоли (полкаси)

Кабель таянчи билан йиғма равишда ишлаб чиқариш ва кабель иншоотларида ўрнатилувчи назорат, кучланиш кабелларини ўрнатишда фойдаланилади.

НЛ ТУ36-2486-82 Кабель тарнови

1000 В гача бўлган қучланишли сим ва кабелларни ётқизилиши учун тарнов. Тарнов ўз ичига тайёр йиғма элементларни олиб, керакли бурилиш ва тармоқларга эга бўлган трассани, горизонтал ва вертикал текисликларда барпо этиш имкониятини беради. Тарновлар йиғма кабель иншоотлари, қурилиш ва технология иншоотларининг қисмларида ва илмоқларда ўрнатилади.

СС 90 110 ҳимоя қобиғига эга улама қўрғошинли муфта

Қурилишда, 6-10 кВ кучланишдан қоғозли ҳимояга эга, 70-240 мм2 кесимли кабель узунликларини бирлаштириш учун қўлланилади. Улама муфталарни механик шикастлардан асраш учун, улар ҳимоя қобиғи билан қопланади.

ПЭТ-4-1,2 ТУ-34-43-10469-82 иситиш электр печи

Тез алангаланувчи моддалар (газ, суюқликлар, чанглар) йўқ бўлган ишлаб чиқариш хоналарини иситиш учун мўлжалланган.

КЗ ТУ-36-2685-85 туридаги қисқичлар қутиси

32 тагача алюминий ёки мисдан ишлаб чиқилган пайларга эга бўлган, назорат кабеллари орқали тайёрланувчи, иккиламчи ва қувватланиш занжирларини бирлаштириш учун қўлланилади.

МОК ТУ-34-4310593-83 металл пайвандлаш қутиси

Қути энергетика корхоналарида ўтказилувчи пўлат қувурларда ўтказилиш учун мўлжалланан.

Электр энергияси сарфланишини ҳисобга олиш шкафи

Турар жойларда электр энергиясининг сарфланиши тўғрисида йўлакларида ёки махсус коммутатор хоналарида ўрнатилади.

 

Умумий маълумотлар

 

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” акциядорлик жамияти қуйидаги йўналишларда хўжалик фаолиятини амалга оширади:

Энергетик иншоотлар ва қувватларни энг кам ҳаражатлар ва юқори сифат билан қурилиши, барча тур кучланиш ва қувватга эга электр станцияларида, иссиқлик марказларида, насос станцияларида, қозонхоналарда ва подстанцияларда электр-техник ускуналарни монтаж қилиш ва капитал таъмирлаш.

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” «SIEMENS», «AREVA», «АВВ» 110, 220 ва 550 кВ. қувватли элегаз ўчиргичларининг монтажини амалга оширади.

 

Жамият тарихи

Муваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган. Салкам ярим асрлик фаолият давомида “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Тошкент иссиқлик-электр станцияси (ИЭС)нинг биринчидан ўн иккинчигача энергоблокларининг, Янги Ангрен ИЭСнинг, Сирдарё ИЭСнинг, энергоблок қуввати 800 Мвт.бўлган Толимаржон ТЭСнинг қурилишини амалга оширган, 500 кВгача кучланишга эга бўлган давлтат электрподстанциялари ва гидроэлектрстанциялари қурилишида иштирок этган.

Электрмонтаж ишларининг кенг қамрови, салмоқли технологик имкониятлар ва кўп йиллар давомида орттирилган тажриба сабабли Бошқарма ходимлари ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларнинг ечимини топа оладилар. Сайилгоҳ подстанцияси учун 110 кВлик юқори вольтлик кабелнинг монтажи, ҳар қандай қувват ва кучланишга эга куч трансформаторларининг монтажи, 200 тоннагача бўлган юкларни юклаш ва ташиш, ва бошқа кўпгина вазифалар шулар жумласидандир.

1998 йилдан шу кунга қадар “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўз кучи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошидаги (БНҚИЗ) 220 кВ подстанциясини ва 220/110 кВ қувватли Бош пасайтириш станциясини (БПП), Шўртан газ кимё мажмуи қошидаги 220/110/10 кВ подстанциясини, “Суғдиёна-500/220кВ” подстанциясини қуриб фойдаланишга топширди.

Бу ишларнинг бажарилиш жараёнида Корхона “SIEMENS”, “RAYCHEM”, ABB. BETEMAN (Исроил), “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзавтосаноат”, Ўзэлектроаппарат-Электрощит каби йирик ва машҳур корхоналар ва бошқа кўпгина ташкилотлар билан ҳамкорлик қилдилар.

“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖюқори рискли ва хавф эҳтимоли бор электр узатиш кабель тармоқлари, электр подстанциялари ва тақсимлаш ускуналари учун 0.4-500 кВ кучланишли электр тармоқларининг ишлаб чиқарилиши борасида лицензияланган ишларни амалга оширади. Шунингдек, 35 кВ. қувватли уланиш муфаталарининг монтаж ишлари, ёнғинга қарши сигнализация ва автоматика борасидаги ишлар ҳам лицензияланган. Барча қурилиш-монтаж ишлари ва электр-монтаж ишлари давлат меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилмоқда. Бажарилаётган ишларнинг йиллик ҳажми 8,0 млрд.сўмдан ортиқ ишларни ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда ташкилот юқори малакали қадрлар ва юқори қувватли ишлаб чиқариш базасига эга.

Пресслар, токарлик, фрезер ва сайқаллаш станоклари билан таъминланган металл иншоотларини тайёрлаш заводи бир йилда 500 тоннагача металл буюмларни, қувурлар, 6-0.4 кВ ток ўтказгичлари, клемм ва ёритиш МОК қутилари, КИПиА чахланган буюмлари, кабел иншоотлари ва бошқаларни ишлаб чиқариш имкониятини беради. Корхонанинг ўз автобазаси 60 дан ортиқ техника, йўловчи ва юк ташиш автотранспортини олиб, 10 дан 25 тоннагача юк кўтариш қувватига эга автокранлар, эгар тортқичлари, 200 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга трайлерлар, автогидрокўтаргичлар, экскаваторлар, автосамосваллар ва бошқа махсус техникалар шулар жумласидандир.

Юқори малакали кадрларнинг, металл ишлаб чиқариш заводининг, яшаш учун ва устахона вагонларнинг мавжудлиги йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай нуқтасида умумқурилиш ва электрмонтаж ишларини ўз кучлари билан ташкиллаштириш каби масалаларни зудлик билан ечиш имкониятини яратади.

“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўрнатилган муддатлар ичида электрмонтаж ишларининг бутун мажмуини бажаришда энг юқори малакали ва масъулиятли бажарувчилардан биридир.

“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖэнергетика ускуналарини монтаж қилиш борасида кенг тармоқли, юқори малакали ишчилар таркибига эга бўлиб, манфаатдор ташкилотларга икки томонлама манфаатли ҳамкорликни таклиф қилади.

 

Кузатув кенгаши тўғрисида Низом

 

”4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Навбатдан ташқари акциядорлар

Умумий йиғилишининг 2014 йил “22” сентябридаги қарори билан

“Тасдиқланган”

 

 

“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI”

Акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида

НИЗОМ

 

 

 

Тошкент ш. 2014 йил

 

I. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Кузатув кенгаши ва унинг аъзоларининг мақоми, таркиби, ваколатларини, уларнинг иш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аъзоларнинг сайланиш тартибини белгилайди.

1.2. Низом Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Кузатув кенгаши акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини таъминлайди, Жамият ривожланиши ва фаолиятининг асосий йўналишларида режалар ва ёндошувларни аниқлайди, ҳамда акциядорлар Умумий йиғилиши, Жамият Устави ва мазкур Низом билан белгиланган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

2. Кузатув кенгашининг ваколат доирасида.

2.1 Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш;

б) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, йиллик ва навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишларини чақириш;

в) акциядорлар Умумий йиғилиши мажлисларининг кун тартибини тайёрлаш;

г) акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиладиган санаси, вақти ва жойини аниқлаш;

д) акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун, акциядорлар реестрининг тузилиш санасини аниқлаш;

е) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар кириитилиши ёки Уставнинг янги таҳрирда тасдиқланиши билан боғлиқ масалаларни акциядорлар Умумий йиғилиши қарорига киритиш;

ж) мулкнинг бозор нархи белгиланишини ташкиллаштириш;

з) Директор ваколатини муддатдан олдин тўхтатиш;

и) Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

к) ички аудит хизматини ташкил қилиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ҳамда, унинг чораклик ҳисоботларини эшитиш;

л) Кузатув кенгашига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши мақсадида, жамият фаолиятига оид ҳар қандай ҳужжатларга дахл қилиш ва уларни ижро этувчи органдан олиш; олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат вазифаси юзасидан фойдаланилиши мумкин;

м) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматлари учун тўланувчи сумманинг максимал ҳажмини белгилаш;

н) Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ва товон пулларининг ҳажми юзасидан тавсиялар бериш;

о) дивиденд ҳажми, шакли ва тўланиш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

п) Жамиятнинг заҳира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;

р) Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарини барпо қилиш;

с) тобе ва шўъба хўжалик уюшмаларини барпо этиш;

т) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини қабул қилиш ва тасдиқлаш;

у) аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласи тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

ф) қонунчиликка мувофиқ равишда Жамият томонидан аффилланган шахслар билан ва бошқа йирик битимлар тузилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

х) қонунчиликда ўрнатилган тартибда, Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларда иштирок этиши билан боғлиқ битимлар тузиш;

ц) Жамият устав капиталининг кўпатирилиши борасидаги масалаларни ҳал қилиш, ҳамда Жамият Уставига устав капиталининг кўпайиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;

ч) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини тўлиқ сотиб олиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;

ш) Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айланувчи облигацияларнинг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;

щ) ҳосила қимматли қоғозларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ы) акцияларни (биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорига) жойлаштириш нархини белгилаш;

э) Жамият ижро этувчи органига тўланадиган мукофот ва товонлар ҳажмини белгилаш.

2.2. Қонунчиликка мувофиқ, бошқа масалалар ҳам Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилиши мумкин.

2.3. Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар Директор қарорига ўтказилиши мумкин эмас.

3. Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши ва тайинланиши

3.1. Кузатув кенгашининг сайланиши акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан қонучиликда ҳамда Жамият Уставида белгиланган тартибда, бир йил муддатга амалга оширилади.

3.2. Кузатув кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

3.3. Кузатув кенгашига сайланган аъзонинг ваколатлари акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан муддатдан аввал тўхтатилиши мумкин.

3.4. Директор Кузатув кенгаши таркибига сайланиши мумкин эмас. Кузатув кенгаши таркибидаги фаолиятни Жамиятда меҳнат шартномаси асосидаги фаолият билан бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликда ўрнатилган тартибда, Кузатув кенгашига Жамият акциядори бўлмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.

3.5. Кузатув кенгаши таркибига сайланиш учун аъзоларга қўйиладиган талаблар Устав ёки акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори асосида белгиланади.

3.6. Акциядор ўзига тегишли овозларни Жамият Кузатув кенгашига аъзоликка даъво қилувчи бир номзодга бериши, ёки бир неча номзод орасида тенг тақсимлаши мумкин.

3.7. Энг кўп овоз олган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

3.8. Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

3.9. Кумулятив овоз беришда, бир акциядорга тегишли овозлар, Кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилиб, шу тариқа олинган овозлар, акциядор томонидан бир номзодга берилади, ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар орасида тенг тақсимланади.

4. Кузатув кенгаши Раисининг ва котибининг тайинланиши.

4.1. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан кенгаш таркибидан, овоз бериш йўли орқали, кўпчиликнинг овози билан сайланади.

4.2. Агар бошқа ёндошув Жамият Уставида кўзда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгаши ўз раисини кўпчилик овоз бериши йўли билан қайта сайлаши мумкин.

4.2. Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкиллаштиради, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкиллаштиради ва унинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради, акциядорлар Умумий йиғилишларида раислик қилади.

4.3. Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан вакил этиб тайинланган шахс, Директор билан тузилган меҳнат шартномасига имзо чекади.

4.4. В Кузатув кенгашининг Раиси бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариши мумкин.

4.5. Кузатув кенгаши кенгаш котибини сайлайди, у эса ўз навбатида, Кузатув кенгаши мажлислари учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди, Кузатув кенгаши мажлисларида баённомани юритади. Кузатув кенгашининг Раиси ёки котиби йўқ бўлса, уларнинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири бажаради.

5. Кузатув кенгашининг мажлислари.

5.1. Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгаши Раисининг шахсий ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, Тафтиш комиссиясининг аъзоси, Директор ёки Жамият Уставида кўзда тутилган бошқа шахснинг талаби билан чақирилиши мумкин.

Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилиши тўғрисидаги маълумот, унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан олдин уч иш кунидан кечикмаган ҳолда, етказилади.

5.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун зарур кворум, Кузатув кенгашининг сайланган аъзолари сонининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлиши керак.

Агар Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 75 фоиздан кам бўлса, Кузатув кенгаши Кузатув кенгаши аъзоларининг қайта сайланиши навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг чақирилиши, ҳамда ижро этувчи орган ваколатлари муддатдан олдин тўхтатилганда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаши мумкин.

5.3. Агар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Жамият уставида бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, Кузатув кенгашидаги қарорлар иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кузатув кенгашининг мажлисларида қарор қабул қилинишида ҳар бир кузатув кенгашининг аъзоси бир овозга эга бўлади. Овозлар тенг келганида, Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.

5.4. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси томонидан овознинг бошқа аъзога берилишига, ҳамда кенгаш аъзоси ўрнига бошқа шахс вакиллик қилишига йўл қўйилмайди.

5.5. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида баённома юритилади. Кенгаш мажлиси баённомаси мажлис ўтказилганидан кейин 10 кундан кечикмаган ҳолда тузилади.

5.6. Мажлис баённомасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

- мажлисдан иштирок этаётган шахслар;

- мажлис кун тартиби;

- овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш натижалари;

- қабул қилинган қарорлар.

5.7. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этувчи Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда кенгаш котиби томонидан имзоланиб, улар баённоманинг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар.

6. Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6.1. Кузатув кенгаши аъзосининг ҳуқуқлари:

- Кузатув кенгашининг мажлисларида шахсан иштирок этиш, кенгашда кўриб чиқилиши учун масалалар киритиш, мажлисда муҳокама қилинаётган масалалар бўйича сўзга чиқиш ва қарорлар қабул қилинишида овоз бериш;

- Кузатув кенгашининг қарори билан, Жамият фаолиятига оид, маълум бир муддат ичидаги, ишлаб чиқариш ва молиявий масалаларга тегишли барча керакли маълумотларни олиш, унинг ривожланиш режалари тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш;

- Кузатув кенгаши аъзоси вазифаси билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар учун товон пули ва/ёки мукофотлар олиш.

6.2. Кузатув кенгаши аъзолари орасида вазифалар тақсимланиши кенгаш Раиси томонидан, ҳар бир кенгаш аъзоси учун алоҳида амалга оширилади. Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун мукофот ҳажми, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан, уларнинг фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

6.3. Агар Кузатув кенгашининг аъзоси у ёки бу битим тузилишидан манфаатдор бўлса, у бу ҳақида битим тузилишидан аввал Кузатув кенгашини огоҳлантириши зарур. Бундай ҳолларда битим тузилиши тўғрисидаги қарор, ундан манфаатдор бўлмаган Кузатув кенгашининг аъзолари ёки акциядорларнинг кўпчилик овоз бериш йўли билан, қонунчиликда ўрнатилган тартибда қабул қилинади.

Кузатув кенгашининг аъзоси, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, манфаатдор деб ҳисобланади.

6.4. Кузатув кенгашининг аъзолари, Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинаётган қарорларга таъсир ўтказишлари учун бевосита ёки билвосита мукофот олишларига йўл қўйилмайди.

6.5.Кузатув кенгашининг аъзолари ўз шахсини бойитиш мақсадида Жамиятнинг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамият фаолияти ва режалари тўғрисидаги маълумотлар) фойдаланишига йўл қўйилмайди.

6.6. Кузатув кенгашининг аъзолари амалдаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига мувофиқ равишда, ўз вазифаларини сидқидилдан, Жамият манфаатлари учун энг яхши тарзда бажариши зарур.

7. Кузатув кенгаши аъзоларининг масъулияти

7.1. Кузатув кенгашининг аъзолари, қонунчиликка мувофиқ акциядорлик жамияти олдида ўзларининг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли Жамиятга етказилган зарар учун масъулдирлар.

Бундан, жамиятга зарар келтирган қарорнинг қабул қилинишида иштирок этмаган ёки ундай қарорга қарши чиққан кенгаш аъзоси жавобгарликдан озод этилади.

Агар, мазкур бандда келтирилган ҳолатларда бир неча шахс айбдор бўлса, уларнинг жавобгарлиги тенг бўлади.

7.2. Жамият ёки Жамиятнинг бир фоизидан кам бўлмаган акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) судга мурожаат қилиб, Кузатув кенгаши аъзоларидан Жамиятга келтирилган зарарни тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Тафтиш комиссияси тўғрисида Низом

 

“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Навбатдан ташқари акциядорлар

Умумий йиғилишининг 2014 йил “22” сентябридаги қарори билан

“Тасдиқланган”

 

“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI”

акциядорлик жамиятининг тафтиш комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ

(Янги таҳрир)

 

 

Тошкент ш. 2014 йил

                                        

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Тафтиш комиссияси ва унинг аъзоларининг мақоми, таркиби, ваколатларини, уларнинг иш тартибини ва Жамиятнинг бошқа бошқарув органлари билан ўзаро фаолиятини белгилайди.

1.2. Низом Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг доимий сайланувчи органи бўлиб, Жамият, унинг бошқарув органлари, таркибий тузилмалари, хизматлари ва филиаллари фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик назоратни амалга оширади.

1.4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Жамият Устави, мазкур Низом, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига асосланади.

2. Тафтиш комиссиясига номзодларни чиқариш

2.1. Жамиятнинг 1 % идан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядор (акциядорлар) Уставда белгиланган муддатлар ичида, йиллик акциядорлар Умумий йиғилишида Тафтиш комиссиясига номзодларни чиқариш ҳуқуқига эга.

Мурожаатномада келтирилган номзодлар сони тафтиш комиссиясининг сон таркибидан ортмаслиги лозим.

2.2. Номзодларни чиқариш бўйича мурожаатнома ёзма равишда, таклифни киритаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми, унга тегишли бўлган акцияларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда топширилади.

2.3. Жамият Тафтиш комиссиясига номзодлар киритилиши, шу жумладан, ўзини-ўзи тавсия қилиш мурожаатномасида қуйидагилар кўрсатилади:

- номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, (агар номзод Жамиятнинг акциядори бўлса) унга тегишли акцияларнинг миқдори ва тури;

- номзодни тавсия қилаётган акциядорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларга тегишли бўлган акцияларнинг миқдори ва тури.

2.4. Кузатув кенгаши, Уставда кўрсатилган мурожаатларни топшириш муддатидан 10 кундан кечикмаган ҳолда, тавсия қилинган барча номзодларни сайлов асосида овоз бериш учун рўйхатга киритилиши ёки киритилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилиши шарт.

2.5. Кузатув кенгаши тавсия қилинган номзодларни рўйхатга киритишда қуйидаги ҳолларда рад жавобини бериши мумкин:

- акциядор (акциядорлар) жамият Уставида келтирилган мурожаатларни топшириш муддатига риоя қилмаган бўлса;

- номзодни тавсия қилган акциядор (акциядорлар) Жамият акцияларининг қонунчиликда кўзда тутилган миқдорига эга бўлмаса;

- номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса.

2.6. Кузатув кенгашининг номзодни Тафтиш комиссиясига сайловда овоз берилиши лозим бўлган номзодлар рўйхатига киритилмаслиги ҳақидаги асосланган рад жавоби номзодни тавсия қилган акциядорга (акциядорларга), мурожаатнома қабул қилинганидан сўнг уч иш кунидан кечикмаган ҳолда жўнатилади.

Мазкур қарор суд орқали қайта кўриб чиқилиши мумкин.

2.7. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, ҳамда Жамиятнинг бошқарувида бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас.

3. Тафтиш комиссиясининг сайланиши

3.1. Тафтиш комиссиясининг аъзолари ҳар йили Жамиятнинг йиллик акциядорлар Умумий йиғилишида уч нафар аъзо миқдорида сайланади.

3.2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари молия, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ соҳасида сўнгги ўн йил ичида уч йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига эга бўлиши, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари ёки чет эл давлатининг таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, ва Ўзбекистон Республикасида олинган олий маълумотга тенг деб тан олинган маълумот олган бўлиши лозим.

3.3. Тафтиш комиссиясидаги битта шахс кетма-кет уч марта унинг таркибига сайланиши мумкин эмас. Меҳнат жамоасининг аъзолари тафтиш комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.

3.4. Тафтиш комиссиясининг аъзоси, иштирок этувчи акциядорларнинг кўпчилик овози билан сайланган деб тан олинади.

3.5. Тафтиш комиссиясининг ваколати акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори билан муддатдан олдин тўхтатилиши мумкин.

3.6. Агар унга берилган ваколат даври ичида тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлса, у бу ҳақида комиссия раисини ва Кузатув кенгашини фаолиятини тўхтатишдан бир ой олдин огоҳлантириши лозим. Бу ҳолда, акциядорлар Умумий йиғилиши ўзининг энг яқин йиғилишида бошқа аъзони сайлайди. Тафтиш комиссияси аъзосининг ваколати қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилиши мумкин:

  • мажбуриятларнинг бажарилишига жисмоний имконият мавжуд бўлмаганида (ўлим, бедарак йўқолган деб тан олиниш, ўлган деб эълон қилиниш);
  • Тафтиш комиссияси аъзосини Кузатув кенгашига ёки жамиятнинг бошқа бошқарув органларига аъзо бўлиб тайинланиши ;
  • ўз мажбуриятларини эътиборсиз қолдириши: икки мартадан ортиқ Тафтиш комиссиясининг йиғилишига келмаслик, комиссия раисининг кўрсатмаларини бажармаслик.

Тафтиш комиссиясининг аъзоси ваколатининг муддатдан олдин тугатилиш ҳақида комиссия раиси, агар у бўлмаса, комиссия аъзоларидан бири Кузатув кенгашини хабардор қилиши шарт.

4. Тафтиш комиссиясининг ваколати

4.1. Тафтиш комиссияси жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текширувини амалга оширади.

4.2. Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг текшируви Тафтиш комиссияси, акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгашининг ташаббуси билан ёки Жамиятнинг камида беш фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) талаби билан, 1 йил ёки бошқа давр учун, Жамият Кузатув кенгашини аввалдан хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.

4.3. Жамиятнинг бир йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти текшируви тўлиқ бўлиши лозим. Молиявий йил давомида амалга оширилувчи текширувлар қисман (танлаб олинган) бўлиши мумкин.

4.4. Тафтиш комиссияси Жамият хўжалик-молиявий фаолиятининг факт ва ҳужжатлар назоратини амалга оширади.

Ҳужжатлар назорати ўз ичига бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб ёзувлари ва ҳисоботларда келтирилган маълумотлар асосида текширувни олади.

Факт назорати ўз ичига қуйидагиларни олади:

4.4.1. Корхонага келиб тушган моддий бойликларнинг мавжудлиги.

4.4.2. Моддий бойликларнинг инвентаризацияларда иштирок этиши.

4.4.3. Амалга оширилаётган операцияларни аниқ текшируви, пул, товар-моддий ва асосий маблағлар сақланадиган жойларни кўриб чиқиш.

4.5. Ўз вазифаларини бажаришда тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари қуйидаги ишларни бажаради:

  • жамиятнинг молиявий ҳужжатлари, мулкни инвентарлаштириш комиссияси хулосасини текшириш, кўрсатилган ҳужжатларнинг бухгалтерия ҳисоби маълумотларга мувофиқлигини таққослаш;
  • бухгалтерия ва статистика ҳисобларининг мавжуд меъёрий талабларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
  • Жамиятнинг молиявий вазияти, унинг тўлов қобилияти, активлар ликвидлиги, ўз ва қарз маблағларининг мутаносиблигини таҳлил қилиш, корхонанинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш заҳираларини аниқлаш ва жамият бошқарув органлари учун тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • жамиятнинг баланслари, солиқ инспекцияси ва давлат бошқарув органлари учун ҳисобот ҳужжатларининг тўғри тузилиши текшируви;
  • акциядорлар йиғлиш қарорларини таҳлил қилиш, уларда қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар билан номутаносиблик аниқланганида, уларни ўзгартириш борасида таклифлар киритиш.
  • Кузатув кенгаши ва Директор томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги, уларнинг Жамият Устави ва акциядорлар йиғилиши қарорларига мувофиқлигини текшириш.

4.6. Тафтиш комиссияси текшируи натижасида хулоса тузилиб: хатоликлар ошкор этилиши, шахсларнинг муайян далиллари ва ҳаракатлари кўрсатилиши, бирламчи манбалар ва ҳисоб ҳужжатлари, камчиликларни яшириш сабаблари, қонуньузарликлар ва суиистеъмолга йўл қўйилган ҳаракатлар акс эттирилиши керак. Хулоса сўнгида, зарур ҳолатларда Жамият ходимларининг ҳамда мансабдор шахслардан ҳам тушунтириш хатлари илова қилиниши керак.

4.7. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижаларига кўра, Тафтиш комиссияси, ўз ичига қуйидаги маълумотларни олган, хулосани тузади:

  • Жамиятнинг ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларининг ҳаққонийлигига берилган бахо;
  • молиявий хўжалик фаолиятни амалга оширишда йўл қўйилган бухгалтерия ҳисобидаги ва молиявий ҳисоботлардаги бузилишлар, ҳамда қонунчилик бузилишлари тўғрисидаги маълумотлар.

4.8. Ҳар чоракда бир марта Тафтиш комиссияси Кузатув кенгашининг мажлисига аффилланган шахслар билан ёки жамиятда мавжуд йирик битимлар, ҳамда жамият томонидан бундай битимларни амалга оширишда қонунчилик талабларига ва ички ҳужжатларга риоя этилиши ҳақидаги хулосани олиб чиқади.

5. Тафтиш комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

5.1. Текширувларни ўтказишда Тафтиш комиссиясининг аъзолари уларга текширув предметига оид бўлган, тақдим этилган барча ҳужжат ва материалларни керакли тарзда кўриб чиқиши ва ўз вақтида акциядорлар йиғилиши, Кузатув кенгаши, Директор эътиборига амалга оширилган тафтиш текширувлари натижаларини хулоса тарзида тақдим қилишлари лозим.

Нотўғри равишда тузилган хулосалар учун Тафтиш комиссияси қонунчиликка мувофиқ жавобгарликни зиммасига олади.

5.2. Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари ўз вазифаларини керакли равишда бажарилиши учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

  • Тафтиш комиссиясининг иши учун зарур бўлган, ўрганилиши тафтиш комиссиясининг ваколати ва вазифаларига мувофиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, ёзма равишда мурожаатдан сўнг, Жамият бошқарув органлари, унинг хизмат ва бўлинмаларининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслардан олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар уч иш кунида Тафтиш комиссиясига тақдим қилиниши лозим.
  • моддий бойликларни инвентарлаштириш ва рўйхатдан чиқариш комиссияларида иштирок этиш, Кузатув кенгаши мажлисларида овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиш;
  • Жамият ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида бузилишлар ёки Жамият манфаатларига таҳдидлар аниқланганида, уларнинг ҳал қилиниши Жамиятнинг мазкур бошқарув органлари ваколатига кирган бўлса, ваколатли шахслардан Кузатув кенгашининг, акциядорлар йиғилишининг мажлисларининг йиғилишини талаб қилиш;
  • Жамият ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида бузилишлар ёки Жамият манфаатларига таҳдидлар аниқланганида акциядорлар йиғилишини чақириш;
  • Тафтиш комиссиясининг ваколати доирасидаги масалалар юзасидан ходимлардан, шу жумладан, мансабдор шахслардан шахсан тушунтириш беришларини талаб қилиш;
  • ўз ишига шартнома асосида, жамиятда штат лавозимларни эгалламаган мутахассисларни жалб қилиш;
  • Биржа томонидан қабул қилинган низомлар, қоидалар ва йўриқномалар бузилганида, мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганида, Жамият бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдида, Жамият ишчиларининг, шу жумладан мансабдор шахсларининг, масъулияти тўғрисидаги масалани кўтариш.

6. Тафтиш комиссиясининг иш тартиби.

6.1. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан, кўпчилик овоз бериши йўли билан Раис ва котибни сайлайди.

6.2. Комиссия Раиси мажлисларни чақиради ва ўтказади; Кузатув кенгаши, Директор ва акциядорлар йиғилиши олдида комиссия номидан вакиллик қилади; унинг номидан чиқаётган ҳужжатларга имзо чекади.

Тафтиш комиссиясининг котиби унинг мажлисларида баённома юритилишини ташкиллаштиради, тафтиш комиссиясининг ҳужжат ва хулосаларининг адресатларга етказилишини таъминлайди.

6.3. Тафтиш комиссияси мажлисларини заруриятга кўра, ҳамда текширувдан олдин ва унинг натижаларига асосан ўтказади.

Тафтиш комиссиясининг қарори зарур бўлган бузилишлар аниқланганида, Тафтиш комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисини зудлик билан чақиришни талаб этиши мумкин.

Агар, Тафтиш комиссиясининг мажлиси ташкиллаштирилмаса, мажлис чақирилишини талаб этаётган комиссия аъзоси, бу ҳақида Кузатув кенгашини хабардор қилиши шарт.

6.4. Тафтиш комиссиясининг мажлислари бевосита иштирок тарзида ўтказилади.

Агар Тафтиш комиссиясига сайланган аъзолардан ярми иштирок этса, бундай мажлис қонуний кучга эга деб тан олинади.

6.5. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эгадир. Қабул қилинган қарорлар, ҳужжатлар ва хулосалар кўпчилик овози билан комиссия аъзоларининг номма-ном овоз бериши йўли билан тасдиқланади.

6.6. Қабул қилинган қарорга рози бўлмаган комиссия аъзоси, ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиб, Жамият бошқарув органларига етказиши мумкин. Тафтиш комиссия аъзосининг алоҳида фикри комиссия мажлиси баённомасида акс эттирилиши шарт.

6.7. Тафтиш комиссия мажлислари баённомалаштирилади.

Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган санаси, вақти ва жойи;
  • мажлисда иштирок этган шахслар;
  • мажлисда кўрилган масалалар ва улар бўйича номма-ном овоз бериш натижалари;
  • қабул қилинган қарорлар.

Баённома мажлисга раислик қилувчи шахс томонидан имзоланиб, у баённоманинг тўғри тузилганлиги учун масъулдир.

Комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари баённомага илова қилинади.

 

Боғланиш

Манзил: 111219, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, ТашГРЭС

Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32

Акциядорлар билан алоқа учун телефон линияси: 

Чет эллик инвесторлар билан алоқа қилиш учун телефон линияси: 

Факс: (+99871) 230-52-31

Email: gakuzoaomu4@mail.ru

Қайта алоқа

 
 
 
    

Презентация общества(рус)

presentation

 

Copyright © 2014-2024. «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI» акциядорлик жамияти
Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Сайт ишлаб чикилиши - Ayuda.uz

dc