Навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон /Уведомление о проведении общего собрания акционеров (06.09.2024)
“4 sonli Montaj Boshqarmasi” акциядорлик жамияти 2023 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 6 сентябрь куни соат 10:00да Тошкент вилояти, Қибрай тумани ТашГРЭС кўчаси “4 sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ биносида, бинонинг мажлислар залида ўтказилади.
Маълумот учун телефон: (71) 230-33-41.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйҳатга олиш соат 09:30да бошланади.
Жамиятнинг электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..
КУН ТАРТИБИ:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котибини сайлаш тўғрисида.
2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
4. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан 2023 йилда амалга оширилган ишлари, , шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
5. 2023 йил якунлари бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича жамият ижроия органининг ҳисоботини эшитиш, шунингдек жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш тўғрисида.
6. Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини эшитиш.
7. Жамиятнинг 2024 йилга мўжалланган йиллик бизнес-режасини ҳамда 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш.
8. Жамият устави янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
9. Жамият акциядорлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.
10. Жамиятнинг 2024 йил молиявий хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ҳамда унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш ва у билан шартнома тузиш тўғрисида.
11. Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
“4 sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорларнинг реестри 2024 йил 12 август ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 29 август ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси), акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳамда юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланганбўлиши керак) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотлар билан “4 sonli Montaj Boshqarmasi” акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 10:00дан 17:00гача танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиниши мумкин: Тошкент вилояти, Қибрай тумани ТашГРЭС кўчаси “4 sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.. Тел: (71) 230-33-41.
“4 sonli Montaj Boshqarmasi” АЖ Кузатув кенгаши