Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарор (28.01.16 й.)
“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Кузатув кенгаши томонидан “ТАСДИҚЛАНГАН” Кузатув кенгашининг Раиси ___________________А.З.Сираджев “28” январь 2016 йил |
“РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН” Қимматли қоғозлар бозорининг мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ____________________Э.Эшанкулов « 4 » март 2016 йил № L 0218-3 |
М.Ў. |
М.Ў. |
“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI”
Акциядорлик жамияти Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисида
ҚАРОР
Идентификация рақами ўзлаштирилди: | R | U | 1 | 0 | 3 | L | 0 | 2 | 1 | 8 | Т | 2 |
Идентификация рақами ўзлаштирилди: | R | U | 1 | 0 | 3 | L | 0 | 2 | 1 | 8 | Т | 0 |
Номинал қиймати 1000 сўм бўлган, оддий, эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар 655 350 (олтиюзэлликбешмингучюзэллик) дона миқдорида ва имтиёзли эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар 70 690 (етмишминголтиюзтўқсон) дона миқдорида
Жойлаштириш усули - ёпиқ обуна
Акцияларнинг мазкур чиқарилиши – учинчи чиқарилишдир.
Кузатув кенгашининг 2016 йил 28 январдаги мажлисида тасдиқланган. Рақамланмаган баённома. 2016 йил 15 январдаги навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишининг рақамланмаган баённомаси асосида.
Манзилгоҳи: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар штқ, ТошГРЭС
Почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 111219, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар штқ, ТошГРЭС
Телефон рақамлари: 230-53-32, 230-33-41
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Эмитент раҳбари: ___________________Юлдашев Р.Ю.
Бош бухгалтер: ________________________Тагирова А.А
Муҳр
Сана: 28 январь 2016 йил
1. Мазкур чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акцияларнинг тури (оддий ёки имтиёзли): оддий ва имтиёзли.
2. Мазкур акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз
3. Мазкур чиқарилиш акцияларининг номинал қиймати: 1000 сўм
4. Мазкур чиқарилиш акцияларининг миқдори (дона):
оддий, эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар - 655 350 дона
имтиёзли эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар - 70 690 дона
5. Мазкур чиқарилишнинг умумий ҳажми: 726 040 000 сўм
6. Мазкур чиқарилиш акцияларига эгалик қилувчи шахсларнинг ҳуқуқлари:
- уларнинг Жамият акциядорлари реестрига киритилиши;
- ўзларига нисбатан депозитарийдаги депо рақамидан кўчирма олиш;
- Жамият даромадининг бир қисмини дивиденд сифатида олиш;
- Жамият тугатилиши билан боғлиқ равишда, ўзига тегишли бўлган улуш нисбатида мулкка эгалик қилиш;
- акциядорлар Умумий йиғилишида овоз бериш воситасида Жамият бошқарувида иштирок этиш;
- ўрнатилган тартибда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш;
- олинган дивидендларни эркин тасарруф қилиш;
- қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ва судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- уларга етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қопланишини талаб қилиш;
- ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида, ассоциациялар ва бошқа нотижорат ташкилотларга бирлашиш;
- эҳтимолли зарарлар билан боғлиқ рискларни суғурталаш, қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ зарарлар шулар жумласидандир;
Акциядорлар амалдаги қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
7. Жамият уставида ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарорда мазкур чиқарилиш акцияларининг харид қилинишига қўйилган ҳар қандай чекловлар:
Жамият уставида мазкур чиқарилишга нисбатан ҳеч қандай чекловлар йўқ. Акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, мазкур чиқарилишда акциялар ёпиқ обуна йўли билан, акциядорлар орасида, уларга тегишли акцияларнинг тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда тенг тақсимланади.
8. Жамият устав капиталининг ҳажми (сўмда): 1 452 080 000 сўм
9. Аввал жойлаштирилган акцияларнинг миқдори (турларга бўлинган ҳолда кўрсатилади):
оддий, эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар – 1 310 700 дона
имтиёзли эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар – 141 380 дона
10. Аввал жойлаштирилган корпоратив облигацияларнинг миқдори (турларга бўлинган ҳолда кўрсатилади):
Эмитент корпоратив облигациялар чиқарилишини амалга оширмаган.
11. Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштиришнинг шартлари ва тартиби:
11.1. Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштириш усули:
мазкур чиқарилишда акциялар ёпиқ обуна йўли билан, 11.01.2016 йилда шакллантирилган, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этувчи жамиятнинг барча акциядорлари реестрига мувофиқ, уларга тегишли акцияларнинг тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда тенг тақсимланади.
11.2. Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштириш муддати:
Акцияларнинг мазкур чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, 1 йил.
Жойлаштиришни бошлаш санаси: акцияларнинг мазкур чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб.
Жойлаштиришни тугатиш санаси: акцияларнинг мазкур чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бир йилдан кечикмаган ҳолда, охирги акция сотилган кун.
11.3. Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштириш тартиби:
мазкур чиқарилишда акциялар ёпиқ обуна йўли билан, 11.01.2016 йилда шакллантирилган, навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этувчи жамиятнинг барча акциядорлари реестрига мувофиқ, уларга тегишли акцияларнинг тури ва миқдоридан келиб чиққан ҳолда тенг тақсимланади ва ҳеч қандай битимлар тузилиши кўзда тутилмаган. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (андеррайтерларни) жалб этиш кўзда тутилмаган.
11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозийтарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини амалга ошираётган инвестицион даллолнинг тўлиқ фирма номи, ташкилий ҳуқуқий шакли, манзилгоҳи, почта манзили ва телефон рақами:
“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси. Манзилгоҳи ва почта манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 10. Тел.: 236-14-34
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисоби “TSIAR-DEPO” Масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Манзилгоҳи ва почта манзили: 100077, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Чуст кўчаси, 2а. Тел.: 262-76-62
11.5. Акцияларнинг мазкур чиқарилишида акцияларни харид қилишга имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:
Акцияларнинг мазкур чиқарилишида акцияларни харид қилишга имтиёзли ҳуқуқни қўллаш кўзда тутилмаган.
11.6. Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштириш нархи ёки нархини аниқлаш тартиби:
Мазкур чиқарилиш акцияларини жойлаштириш номинал нархда амалга оширилмоқда.
11.7. Акцияларга тўлов шартлари ва тартиби:
Мазкур акциялар учун тўлов ўтган йиллар Тақсимланмаган даромади ҳисобидан амалга оширилади.
11.8. Акцияларнинг мазкур чиқарилиши амалга ошмаган деб ҳисобланганида, Эмитент томонидан акциялар учун тўлов сифатида олинган маблағларнинг қайтарилиш тартиби:
Акцияларнинг мазкур чиқарилиши ўтган йиллар Тақсимланмаган даромадининг бир қисми ҳисобидан тўланаётганлиги сабабли, маблағларнинг қайтарилиши кўзда тутилмаган.
Акцияларнинг мазкур чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинса, бу ҳақдаги маълумот оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда эълон қилинади.
12. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, Эмитент томонидан акцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниш тартиби:
Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар корпоратив маълумотлар ягона порталида (www.openinfo.uz), ҳамда жамиятнинг расмий корпоратив сайтида www.gakuzaomu4.uz сайтида эълон қилинади.
Қизиқтирилган шахслар акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги Қарорнинг асл нусхаси ва нусха материаллари билан Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар штқ, ТошГРЭС манзили бўйича “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ офисида танишиб чиқишлари мумкин. Телефон рақамлари: 230-53-32, 230-33-41
13. Бошқа маълумотлар: Қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.