2015 йил бизнес-режаси

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Электр ва ёқилғи энергиясининг қоришма энергиясини ишлаб чиқариш миллий электрэнергетиканинг тараққиётида асосий йўналишларидан бири деб ҳисобланади.

Электрэнергетика қурилишида, йирик ҳажмли дастурнинг амалга оширилиши учун, соҳада замонавий моддий-техник база барпо этилган, барқарор қурилиш-монтаж жамоалари ишламоқда, энергетика объектларининг тараққиёт лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Жамоаси 1963 йилда иш бошлаган, “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси қошидаги “4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” Акциядорлик жамияти, Ўзбекистон энергетикасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

1963 йилнинг 1 апрель куни 29.03.1963 даги 1-К сонли буйруқ асосида “Электросибмонтаж” трестининг 9-Монтаж участкаси ишга тушган бўлиб, у 180 нафар ходим ва 800 минг рубллик иш ҳажмига эга бўлган тузилмавий бўлинма бўлган. 9-монтаж участкаси станция ва подстанцияларда энергетик ускуна ва мосламаларнинг монтажи учун ташкил этилган. Участканинг электр монтажчилари бажарган илк йирик буюртма Тошкент ГРЭСи бўлган.

Участок ОТУ (очиқ тақсимловчи ускуна)-110-220 кВ электр ускуналарининг, 150 минг.квт қувватга эга турбогенераторнинг электр қисмининг, соатига 500 тонна буғ ишлаб чиқувчи буғ қозонининг монтажини бажарган.

1972 -1981 йилларда ҳар бири 300 минг.квт қувватга эга бўлган ўнта энергоблок ишга туширилган.

1963 -1974 йилларда Тахиатош ГЭСининг қурилишида фаол иштирок этган.

1963-1980 йиллар ичида 110 ва 220 кВ қувватга эга бўлган кўп миқдорли подстанциялар монтажланган, қозонхоналарда электр монтаж ишлари ҳамда назорат-ўлчов ва автоматизация воситаларининг (КИПиА) монтажи бажарилган, шунингдек, Қашқадарё вилоятида электр монтаж ишлари бажарилган, Фарғона ва Муборак Иссиқлик электр станцияларида монтаж ишлари якунланган.

Ўзбекистон энергетикасининг жадал ривожланиши электр монтаж ишларининг каттароқ ҳажмларини бажарилиши эҳтиёжини туғдирганлиги сабабли, 1981 йилнинг 7 июль куни янги “Электрўртаосиёмонтаж” янги трести барпо этилиб, 9-монтаж участкаси унинг таркибига киритилди, ва 4-сонли Монтаж бошқармаси деб қайта номланди.

“4-сонли Монтаж бошқармаси” “Электрўртаосиёмонтаж” трести таркибидаги 4-сонли Монтаж бошқармаси базасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.1992 йилдаги ВМ-471 сонли Фармойишига мувофиқ барпо этилиб, бевосита “Ўзбекэнерго” Давлат Акциядорлик Компаниясига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки Қўмитасининг 2003 йил 12 сентябридаги 145-к-ПО сонли буйруғига асосан “4-сонли Монтаж бошқармаси” очиқ акциядорлик жамияти - “4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” ОАЖ сифатида қайта тузилди. 2014 йил 6 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Тўғрисида”ги №ЎРҚ-370 сонли Қонуни қабул қилинганлиги сабабли, “4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” ОАЖ, “4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ сифатида қайта номланди.

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ таркибига қуйидагилар киради:

  • 1-сонли монтаж участкаси (Тошкент) Тошкент шаҳрида, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ишларни бажаради.
  • 2-сонли монтаж участкаси (Фарғона) Фарғона шаҳри, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларда ишларни бажаради.
  • 3-сонли монтаж участкаси (Тахиатош) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ишларни бажаради.
  • 5-сонли монтаж участкаси (Трансформаторлик) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ишларни бажаради.
  • 6-сонли монтаж участкаси (Толимаржон) Қашқадарё вилоятининг Толимаржон иссиқлик электр станциясида ишларни бажаради.
  • 7-сонли монтаж участкаси (Янги Ангрен) Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ишларни бажаради.
  • 9-сонли монтаж участкаси (Сирдарё) Сирдарё иссиқлик электр станцияси, Сирдарё вилояти ва Бекобод шаҳридаги ишларни бажаради.
  • Қурилиш участкаси (Тошкент) қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларда қурилиш ишларини бажаради, Бошқарманинг барча иншоотларининг капитал таъмири билан шуғулланади.
  • Ишлаб чиқаришни тайёрлаш участкаси МТМга (Металл тоблаш мойлари) буюртмаларни бажари, электрмонтаж буюмларини тайёрлашни амалга оширади.

Шунингдек, Ишлаб чиқаришИқтисодий режалаштириш бўлими (ИРБ), Кадрлар бўлими, Мажмуалаштириш (комплектация) бўлими, Бош механик бўлими (ОГМ), бухгалтерия каби бўлинмалар мавжуд.

Участкалар станоклар, пайвандлаш ускуналари, юк кўтариш механизмлари, омборхоналар, маиший хоналар, автотранспорт қўйиш жойлари билан таъминланган ўз ҳудудларига эга.

Асосий участкалардан узоқликда жойлашган объектларда ишлаш учун турар жой вагонлари ва устахона вагонлар мавжуд.

ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ ВА КОРХОНАНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ

Юридик мақоми: Акциядорлик жамияти.

Юқори турувчи ташкилот: “Ўзбекэнерго“ ДАК.

Рўйхатдан ўтиш: Қибрай туманининг хокими.

Санаси ва рақами: 14 октябрь 2014 йилда № 280/1409.

Ҳисоб рақами: 20210000900124960001 Тошкент шаҳар АИТБ “Ипак йўли” банкининг Мирзо-Улуғбек филиалида

Банк коди: 00421

Устав жамғармаси: 1 452 080 минг сўм

Фаолият муддати: чекланмаган.

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ юридик шахс бўлиб, хўжалик ҳисоби тамойилларига асосланиб фаолият юритади, юмалоқ муҳр, штамп ва номи кўрсатилган бланкларга эга.

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўз фаолиятини Уставга мувофиқ амалга ошириб, акциядорлари, шу жумладан, “Ўзбекэнерго” ДАК акциядорларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя қилиниши, мулки сақланиши, ишлаб чиқариш вазифаларининг бажарилиши, қабул қилинган мажбуриятлар ва хўжалик ҳисоби шароитида зарур бўлган даромад таъминоти учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олади, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлайди.

КОРХОНА БОШҚАРУВИ

Ҳозирги кунда акциядорлик жамияти акциядорлар Умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва ягона шахсли ижро этувчи орган томонидан бошқарилади.

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖнинг ижро этувчи органи Бош директор томонидан бошқарилади.

Бошқарма директори акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Директор, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалардан ташқари, фаолиятга оид барча масалаларни мустақил ҳал қилади, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг, бизнес-режадаги асосий йўналишларнинг бажарилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олади, ҳамда ишлаб чиқариш, молиявий, шартномавий, меҳнат интизомлари ва ишнинг хўжалик юритилиши учун жавобгардир.

Бошқарма директори корхонанинг тузилмаси ва штатлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари тўғрисидаги Низмоларни тасдиқлайди.

Бошқарма директори тузилмавий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади. Бош инженер ва директор ўринбосарининг ваколатлари ва мажбуриятлари вазифаларни тақсимлаш тўғрисидаги Буйруқ томонидан белгиланади.

МАРКЕТИНГ РЕЖАСИ

Ишлаб чиқилган маркетинг сиёсати ва сотувлар режасининг сифати корхонанинг бозор иқтисодиёти шароитида муваффаққиятга эришиш қобилиятида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Маркетинг сиёсати қуйидагиларни аниқлаш ва тушунтириш мақсадида ишлаб чиқилади:

  • Корхона маҳсулотнинг қандай турларини сотишни режалаштирмоқда.
  • Мазкур маҳсулот корхонанинг қандай истеъмолчилари учун мўлжалланган.
  • Мазкур маҳсулотни сотиш нархлари қандай қийматда бўлиши режалаштирилмоқда.

СОТИЛАДИГАН МАҲСУЛОТ

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ энергетик қувватлар ва объектларнинг қурилишини кам ҳаражатлар ва юқори сифат билан амалга ошириш, электр техник ускуналарнинг монтажи ва таъмири, барча турдаги электр станцияларда, иссиқлик марказлари, қозонхоналарда, подстанцияларда назорат-ўлчов ва автоматизация воситаларининг ўрнатилиши, ноанъанавий стандартлардаги мосламалар, электр монтаж буюмлари, шина қувурлари, металл иншоотларини барча давлатлараро ва республика стандартларига, техник шартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ равишда бажаради, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида оғир вазнли юкларни ташиш, кран ва гидрокўтаргичларни тақдим этиш каби хизматларни кўрсатади.

Ўзбекистонда электр монтаж соҳасидаги хизматларни етказиб берувчи асосий ишлаб чиқарувчилар қуйидагилардир:

- “4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ

- “Туронэлектромонтаж” АЖ

- “Тошэлектрмонтаж” шўъба хўжалик уюшмаси.

ХАРИДОРЛАР

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ таъмир, қурилиш-монтаж ишларига харидор ва истеъмолчилар билан шартномалар тузади.

Ҳозирги кунда, корхона маҳсулотининг асосий истеъмолчилари қаторига қуйидаги корхоналар киради:

2015 йилга прогноз кўрсаткичи – 13575,0 млн.сўм

ҚҚС сиз минг сўмда

т/р Буюртмачи   Нархи % даги улуши
1 “Тошшаҳарэлектртармоқлари корхонаси” АЖ к/с 2 000 000 14,73%
2 “Тошшаҳарэлектртармоқлари корхонаси” АЖ к/р 1 000 000 7,37%
3 Шарқий магистрал электр станциялари (МЭС) к/р 400 000 2,95%
4 “Тошкент ишлаб чиқариш техника электр станциялари” АЖ к/р 500 000 3,68%
5 “Энергоқишлоққурилиш” УК к/с 500 000 3,68%
6 Сирдарё иссиқлик электр станцияси (модернизациялаштириш) «ENERGORESURS» ҚК МЧЖ   625 000 4,60%
7 Марказий магистрал электр тармоқлари к/р 300 000 2,21%
8 Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси АЖ к/р 100 000 0,74%
9 Жануби-Ғарбий магистрал электр тармоқлари к/р 830 000 6,11%
10 Тахиатошская иссиқлик электр станцияси АЖ к/р 300 000 2,21%
11 Қашқадарё электр тармоқлари корхонаси АЖ к/с 100 000 0,74%
12 Фарходская Гидро электр станцияси АЖ к/р 80 000 0,59%
13 Ўрта-Чирчиқ гидро электр станциялари Каскади УК к/р 100 000 0,74%
14 Сирдарё иссиқлик электр станцияси АЖ к/р 160 000 1,18%
15 Тошкент иссиқлик электр маркази АЖ к/р 80 000 0,59%
16 “АнгренИЭСқурилиш” УК к/с 100 000 0,74%
17 “Махсусэлектротармоққурилиш” АЖ к/с 800 000 5,89%
18

Тошкент иссиқлик электр станцияси (ГБУ (Газ буғ ускунаси)

УК «SYNECTA CENTRALASIA» МЧЖ

к/с 2 700 000 19,89%
18

Тошкент иссиқлик электр станцияси (реконструкция)

УК «SYNECTA CENTRALASIA» МЧЖ

к/р 400 000 2,95%
19 Бошқалар   2 500 000 18,42%
  жумладан:      
19.1 Ўзавтосоноат АК “ТошИЭСқурилиш” шўъба корхонаси орқари к/с 1 700 000 12,52%
19.2 “Саноатуйэнергоқурилиш” Шўъба корхонаси к/с 400 000 2,95%
19.3 “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” ҚК ОАЖ к/с 400 000 2,95%
  Жами   13 575 000 100,00%

Шунингдек, тендер асосида Ўзбекистон Республикасидан ташқари қурилиш-монтаж ишлари бозорига чиқиш мақсадида, чет эллик ҳамкорлар билан муносабатларни ривожлантириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишларни бажариш зарурияти туғилса, ишларнинг алоҳида турларига лицензияни расмийлаштириш ҳам кўзда тутилган.

КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАҲЛИЛИ

Корхонада молиявий-хўжалик фаолиятни юритиш ва бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия томонидан амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади, фойдаланувчиларни тўлиқ, ишончли молиявий ва бухгалтерияга оид бошқа маълумотлар билан ўз вақтида таъминлашдан иборат.

Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • бухгалтерия ҳисоби ҳисобларида активларнинг ҳолати ва ҳаракатланиши, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тўлиқ ва ишончли тарзда шаклланиши;
  • самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
  • молиявий, солиқ ва бошқа тур ҳисоботларнинг ҳолати.

Корхонада Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 йилда қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуни, бухгалтерия ҳисобининг Миллий Стандартлари, “Ишлаб чиқариш бўйича ҳаражатлар таркиби ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”сига асосан ҳисоб-китоб сиёсати ишлаб чиқилган.

Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

- ҳисоблашни, ҳисобни иккиламчи ёзув асосида юритиш, узлуксизлик, ҳаққонийлик, эҳтиёткорлик, шаклдан мазмуннинг устуворлиги, кўрсаткичларнинг таққосланиши, молиявий ҳисоботларнинг нейтраллиги, актив ва мажбуриятларнинг аниқ баҳоланиши, ҳисобот даврида даромад ва ҳаражатларнинг мувофиқлиги, тушунарлилик, асосланганлик, ҳаққоний ва холис тақдим этилиши, тугатилганлик, кетма-кетлилик, объективлик.

Ҳар чоракда раҳбариятга бухгалтерия ва ишлаб чиқариш-иқтисодий бўлим томонидан тайёрланган молиявий таҳлил натижалари тақдим этилади.

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Корхонанинг балансида асосий воситалар мавжуд бўлиб, уларнинг баланс қиймати (2015 йил 1 январь ҳолатига қайта баҳолашни ҳисобга олганда) - 6 765 171 минг сўмни, эскириш суммаси – 3 877 552 минг сўмни, қолдиқ қиймати – 2 887 619 минг сўмни ташкил этади.

Амортизация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 6 боби, 23 моддасига мувофиқ бирлай рўйхатдан чиқариш йўли билан амалга оширилади.

Минг сўм

Асосий воситалар гуруҳлари Баланс қиймати Эскириш Қолдиқ қиймати
Бино ва иншоотлар 1 541 748 1 126 865 414 883
Машина ва ускуналар 2 459 508 739 527 1 719 981
Транспорт воситалари 2 643 353 1 937 976 705 377
Мослама ва хўжалик инвентарлари 55 765 33 344 22 421
Оргтехника 64 797 39 840 24 957
ЖАМИ: 6 765 171 3 877 552 2 887 619

МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

Моддалар номи қатор № 01.01.15 й. ҳолатига 2015 йилга прогноз режаси

АКТИВЛАР
1. Узоқ муддатли активлар

Асосий воситалар:      
Бошланғич қиймати 010 5 476 417 6 024 059
Эскириш суммаси 011 3 651 413 4 016 554
Қолдиқ (баланс) қиймати 012 1 825 004 2 007 505
Номоддий активлар      
Бошланғич қиймати 020    
Амортизация суммаси 021    
Қолдиқ (баланс) қиймати 022    
Узоқ муддатли инвестициялар, жами 030 436 567
Қимматли қоғозлар 040 436 567
Бошқа узоқ муддатли инвестициялар 080   -
1 бўлим бўйича ЖАМИ 130 1 825 440 2 008 072
11. Жорий активлар      
Товар-моддий заҳиралар, жами, жумладан: 140    
Ишлаб чиқариш заҳиралари 150 8 974 208 3 974 208
Тайёр маҳсулот 170 - -
Товарлар 180 - -
Келгуси даврлар ҳаражатлари 190 2 105 3 500
Муддати қолдирилган ҳаражатлар 200 - -
Дебиторлар, жами 210 5 588 154 4 535 335
Ундан: муддати ўтганлари 211 - -
Харидорлар қарздорлиги 220 378 307 300 605
Шўъба ва тобе хўжалик уюшмаларининг қарздорлиги 240 4 965 830 3 965 830
Етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган аванслар 260 64 829 110 500
Солиқлар ва бюджет йиғимлари бўйича аванс тўловлари 270 97 682 96 700
Давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича аванс тўловлари 280 70 777 51 700
Таъсисчиларнинг устав капиталига қўйилмалар бўйича таъсисчиларнинг қарздорлиги 290 - -
Ходимларнинг бошқа амалиётлар бўйича қарздорлиги 300 5 305 4 500
Бошқа дебиторлик қарздорликлари 310 5 424 5 500
Пул маблағлари, жами 320 20 052 55 600
Кассадаги пул маблағлари 330 - -
Ҳисоб рақамидаги пул маблағлари 340 - -
Чет эл валютасидаги пул маблағлари 350 - -
Бошқа пул маблағлари ва эквивалентлари. 360 20 052 55 600
Бошқа жорий активлар 380 - -
II бўлим бўйича ЖАМИ 390 14 584 519 8 568 643
Баланс активи бўйича ЖАМИ 400 16 409 959 10 576 715
1. Ўз маблағи манбалари      
Устав капитали 410 1 452 080 1 452 080
Қўшимча капитал 420    
Заҳира капитали 430 1 541 350 1 695 485
Сотиб олинган ўз акциялари 440 - -
Тақсимланмаган даромад 450 1 878 870 1 900 000
Мақсадли қуйилмалар 460 1 226 497 1 226 497
Келгуси ҳаражат ва тўловлар заҳираси 470 - -
Пассивнинг 1 бўлими бўйича ЖАМИ 480 6 098 797 7 008 221
11. Мажбуриятлар      
Муддатдан олдинги мажбуриятлар, жами 490 - -
Жумладан : узоқ муддатли кредиторлик қарздорлиги 491 - -
Етказиб берувчи ва пудратчилар олдида узоқ муддатли қарздорлик 500 - -
Жорий мажбуриятлар, жами 600 10 311 162 3 568 494
Жумладан, жорий кредиторлик қарздорлиги 601 10 311 162 3 568 494
Бундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарздорлиги 602 - -
Етказиб берувчи ва пудратчилар олдидаги қарздорлик 610 6 871 082 974 053
Ажралиб чиққан бўлинмаларнинг қарздорлиги 620 -  
Шўъба ва тобе хўжалик уюшмалари олдидаги қарздорлик 630 981 065 950 841
Муддати қолдирилган даромадлар 640 - -
Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича муддати қолдирилган мажбуриятлар 650 - -
Бошқа муддати қолдирилган мажбуриятлар 660 - -
Олинган аванслар 670 55 649 50 450
Бюджет тўловлари бўйича қарздорлик 680 777 714 850 300
Суғурталаш бўйича қарздорлик 690 - -
Давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарздорлик 700 609 020 400 500
Таъсисчилар олдидаги қарздорлик 710 15 354 15 650
Меҳнат ҳақи тўловлари бўйича қарздорлик 720 857 498 250 800
Қисқа муддатли банк кредитлари 730 - -
Қисқа муддатли қарзлар 740 - -
Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми 750 - -
Бошқа кредиторлик қарздорликлари 760 143 780 75 900
11 бўлим бўйича ЖАМИ 770 10 311 162 3 568 494
Баланс пассиви бўйича жами 780 16 409 959 10 576 715

МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ПРОГНОЗИ:

Моддалар номи 01.01.15 йилга факт 2015 йилга прогноз
Сотувдан олинган соф тушум 25 114 064 13 575 000
Соф даромад 260 500 256 684

МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ

Моддалар номи 01.01.15 йилга факт 2015 йилга прогноз
Маҳсулот таннархи 22 769 743 10 395 200

КОРХОНАНИНГ ДАВР ҲАРАЖАТЛАРИ

Ҳаражатлар номи 01.01.15 йилга факт 2015 йилга прогноз

1. Маъмурий ҳаражатлар

878 890 1 218 831
2. Бошқа амалиёт ҳаражатлари 1 195 431 1 657 804
ЖАМИ: 2 074 321 2 876 635

СОЛИҚ ҲАРАЖАТЛАРИ

Солиқлар номи 01.01.15 йилга факт 2015 йилга прогноз
1. Даромад солиғи, жумладан 870 460 998 095
2. Юридик шахслардан 25 030 48 092
3. Жисмоний шахслардан 845 430 950 000
4. ҚҚС 5 100 000 3 000 000
5. Сув солиғи 517 650
6. Мулк солиғи 66 000 90 000
7. Ер солиғи 38 000 40 000
8.Инфратузилмани ривожлантириш солиғи 20 828 38 900
9. Бошқа солиқлар 2 100 000 2 500 000
10. Муддати ўтган тўловларга бўлган молиявий санкциялар 6 481 7 500
ЖАМИ: 9 072 746 7 673 237

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАСИ

“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ иссиқлик ва гидро электрстанцияларининг, шу жумладан, 500 кВ гача бўлган подстанцияларнинг электр қисмларини, саноат корхоналарининг электр ускуналарини, 110 кВгача бўлган газ, компрессор, кабель тармоқлари монтажлаш ва капитал таъмирлаш ишларини бажаради, ҳамда оғир вазнли ва йирик габаритли юкларни ташиш хизматларини, қурилиш ишларини амалга оширади.

1-сонли монтаж участкаси (Тошкент) Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 6 130 000 минг сўм.

2-сонли монтаж участкаси (Фарғона) Фарғона шаҳри, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 400 000 минг сўм.

3-сонли монтаж участкаси (Тахиатош) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 800 000 минг сўм.

5-сонли монтаж участкаси (Трансформатор) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 2 500 000 минг сўм.

6-сонли монтаж участкаси (Толимаржон) Толимаржон иссиқлик электр станцияси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидаги ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 930 000 минг сўм.

7-сонли монтаж участкаси (Янги Ангрен) Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 1 250 000 минг сўм.

9-сонли монтаж участкаси (Сирдарё) Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги ишларни бажаради.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 915 000 минг сўм.

Қурилиш участкаси (Тошкент) Ўзбекистон Республикасида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларда қурилиш ишларини амалга оширади ва Бошқарманинг барча иншоотларининг таъмирлаш ишлари билан шуғулланади.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 650 000 минг сўм.

Ишлаб чиқаришни тайёрлаш МТМ буюртмаларини ва электрмонтаж буюмларини тайёрлайди.

Жорий нархлардаги кутилаётган бажарилиш 1 245 000 минг сўм.

ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ИШЛАР ҲАЖМИ:

Минг сўмда ҚҚСсиз

№ т/р Буюртмачи   01.01.15 йилга факт 2015 йилга прогноз режаси
1 “Тошшаҳарэлектртармоқлари корхонаси” АЖ к/с 1 313 455 2 000 000
2 “Тошшаҳарэлектртармоқлари корхонаси” АЖ к/р 994 424 1 000 000
3 Шарқий магистрал электр станциялари (МЭС) к/р 415 780 400 000
4 “Тошкент ишлаб чиқариш техника электр станциялари” АЖ к/р 2 193 285 500 000
5 “Энергоқишлоққурилиш” УК к/с   500 000
6 Сирдарё иссиқлик электр станцияси (модернизациялаштириш) «ENERGORESURS» ҚК МЧЖ   265 720 625 000
7 Марказий магистрал электр тармоқлари к/р 392 910 300 000
8 Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси АЖ к/р   100 000
9 Жануби-Ғарбий магистрал электр тармоқлари к/р   830 000
10 Тахиатошская иссиқлик электр станцияси АЖ к/р 303 689 300 000
11 Қашқадарё электр тармоқлари корхонаси АЖ к/с 322 973 100 000
12 Фарходская Гидро электр станцияси АЖ к/р 24 593 80 000
13 Ўрта-Чирчиқ гидро электр станциялари Каскади УК к/р 185 504 100 000
14 Сирдарё иссиқлик электр станцияси АЖ к/р   160 000
15 Тошкент иссиқлик электр маркази АЖ к/р 118 218 80 000
16 “АнгренИЭСқурилиш” УК к/с 132 857 100 000
17 “Махсусэлектротармоққурилиш” АЖ к/с 624 044 800 000
18

Тошкент иссиқлик электр станцияси (ГБУ (Газ буғ ускунаси)

УК «SYNECTA CENTRALASIA» МЧЖ

к/с   2 700 000
18

Тошкент иссиқлик электр станцияси (реконструкция)

УК «SYNECTA CENTRALASIA» МЧЖ

к/р   400 000
19 Бошқалар   7 331 963 2 500 000
  жумладан:      
19.1 Ўзавтосоноат АК “ТошИЭСқурилиш” шўъба корхонаси орқари к/с 7 088 255 1 700 000
19.2 “Саноатуйэнергоқурилиш” Шўъба корхонаси к/с 75 719 400 000
19.3 “Ўзэлектроаппарат-Электрощит” ҚК ОАЖ к/с 167 989 400 000
  Жами   14 602 029 13 575 000

 

 

Боғланиш

Манзил: 111219, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, ТашГРЭС

Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32

Акциядорлар билан алоқа учун телефон линияси: 

Чет эллик инвесторлар билан алоқа қилиш учун телефон линияси: 

Факс: (+99871) 230-52-31

Email: gakuzoaomu4@mail.ru

Қайта алоқа

 
 
 
    

Copyright © 2014-2023. «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI» акциядорлик жамияти
Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Сайт ишлаб чикилиши - Ayuda.uz

dc