Ташкилий тузилмаси
Маҳсулотлар
1) ККБ ТУ-34-43-10063-80 туридаги қути
800 МВА гача бўлган қувватга эга бўлган, чангкўмир ва газмазут электрстанциялар блокларининг турбогенераторлари ва бойлер ускуналари майдонларида, кучланиш ва назорат кабелларини ўтказиш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш базаси
Ишлаб чиқариш ускуналари ҳар қандай вазифани бажарувчи электртехник мосламаларнинг монтажини амалга ошириш имконини яратади, шу билан бирга, кабель металл иншоотларининг ва қолипли буюмларнинг (перфошвеллер, перфобурчак, ...
Бизнинг тарихимиз
Муваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ...
“ТАСДИҚЛАНГАН” “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” Акциядорлар Умумий йиғилиши “12” июнь 2015 й. |
“4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖнинг ташкилий тузилмаси
*Энергетик моддий техник таъминот бўлими / иқтисодий моддий техник таъминот бўлими (ОЭМТО)
**Фуқаролик мухофазаси ва фавқулодда вазиятлар махсус қисми. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси хизмати
ККБ ТУ-34-43-10063-80 туридаги қути
800 МВА гача бўлган қувватга эга бўлган, чангкўмир ва газмазут электрстанциялар блокларининг турбогенераторлари ва бойлер ускуналари майдонларида, кучланиш ва назорат кабелларини ўтказиш учун мўлжалланган.
КП ТУ-36-2158-81 туридаги қути
Бино ва иншоотлар ичида назорат кучланиш кабеллари ва очиқ ҳавода кучланиш симларини ўтказишда қўлланилади. Таянч иншоотларига қутиларни бириктириш болтлар ёки пайвандлаш ёрдамида амалга оширилади. Қутилар фаол кимёвий муҳитга эга бино ва иншоотлар ичида ўрнатилишга мўлжалланмаган.
К1150-1153 ТУ-36-1496-85 туридаги кабель таянчи
Полка (консоль) билан йиғма равишда ишлаб чиқариш ва кабель иншоотларида ўрнатилувчи назорат, кучланиш кабелларини ўрнатишда фойдаланилади.
К1161-1163 ТУ-36-1496-85 кабель консоли (полкаси)
Кабель таянчи билан йиғма равишда ишлаб чиқариш ва кабель иншоотларида ўрнатилувчи назорат, кучланиш кабелларини ўрнатишда фойдаланилади.
НЛ ТУ36-2486-82 Кабель тарнови
1000 В гача бўлган қучланишли сим ва кабелларни ётқизилиши учун тарнов. Тарнов ўз ичига тайёр йиғма элементларни олиб, керакли бурилиш ва тармоқларга эга бўлган трассани, горизонтал ва вертикал текисликларда барпо этиш имкониятини беради. Тарновлар йиғма кабель иншоотлари, қурилиш ва технология иншоотларининг қисмларида ва илмоқларда ўрнатилади.
СС 90 110 ҳимоя қобиғига эга улама қўрғошинли муфта
Қурилишда, 6-10 кВ кучланишдан қоғозли ҳимояга эга, 70-240 мм2 кесимли кабель узунликларини бирлаштириш учун қўлланилади. Улама муфталарни механик шикастлардан асраш учун, улар ҳимоя қобиғи билан қопланади.
ПЭТ-4-1,2 ТУ-34-43-10469-82 иситиш электр печи
Тез алангаланувчи моддалар (газ, суюқликлар, чанглар) йўқ бўлган ишлаб чиқариш хоналарини иситиш учун мўлжалланган.
КЗ ТУ-36-2685-85 туридаги қисқичлар қутиси
32 тагача алюминий ёки мисдан ишлаб чиқилган пайларга эга бўлган, назорат кабеллари орқали тайёрланувчи, иккиламчи ва қувватланиш занжирларини бирлаштириш учун қўлланилади.
МОК ТУ-34-4310593-83 металл пайвандлаш қутиси
Қути энергетика корхоналарида ўтказилувчи пўлат қувурларда ўтказилиш учун мўлжалланан.
Электр энергияси сарфланишини ҳисобга олиш шкафи
Турар жойларда электр энергиясининг сарфланиши тўғрисида йўлакларида ёки махсус коммутатор хоналарида ўрнатилади.
“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” акциядорлик жамияти қуйидаги йўналишларда хўжалик фаолиятини амалга оширади:
Энергетик иншоотлар ва қувватларни энг кам ҳаражатлар ва юқори сифат билан қурилиши, барча тур кучланиш ва қувватга эга электр станцияларида, иссиқлик марказларида, насос станцияларида, қозонхоналарда ва подстанцияларда электр-техник ускуналарни монтаж қилиш ва капитал таъмирлаш.
“4–SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” «SIEMENS», «AREVA», «АВВ» 110, 220 ва 550 кВ. қувватли элегаз ўчиргичларининг монтажини амалга оширади.
Муваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган. Салкам ярим асрлик фаолият давомида “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ Тошкент иссиқлик-электр станцияси (ИЭС)нинг биринчидан ўн иккинчигача энергоблокларининг, Янги Ангрен ИЭСнинг, Сирдарё ИЭСнинг, энергоблок қуввати 800 Мвт.бўлган Толимаржон ТЭСнинг қурилишини амалга оширган, 500 кВгача кучланишга эга бўлган давлтат электрподстанциялари ва гидроэлектрстанциялари қурилишида иштирок этган.
Электрмонтаж ишларининг кенг қамрови, салмоқли технологик имкониятлар ва кўп йиллар давомида орттирилган тажриба сабабли Бошқарма ходимлари ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларнинг ечимини топа оладилар. Сайилгоҳ подстанцияси учун 110 кВлик юқори вольтлик кабелнинг монтажи, ҳар қандай қувват ва кучланишга эга куч трансформаторларининг монтажи, 200 тоннагача бўлган юкларни юклаш ва ташиш, ва бошқа кўпгина вазифалар шулар жумласидандир.
1998 йилдан шу кунга қадар “4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўз кучи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошидаги (БНҚИЗ) 220 кВ подстанциясини ва 220/110 кВ қувватли Бош пасайтириш станциясини (БПП), Шўртан газ кимё мажмуи қошидаги 220/110/10 кВ подстанциясини, “Суғдиёна-500/220кВ” подстанциясини қуриб фойдаланишга топширди.
Бу ишларнинг бажарилиш жараёнида Корхона “SIEMENS”, “RAYCHEM”, ABB. BETEMAN (Исроил), “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзавтосаноат”, Ўзэлектроаппарат-Электрощит каби йирик ва машҳур корхоналар ва бошқа кўпгина ташкилотлар билан ҳамкорлик қилдилар.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖюқори рискли ва хавф эҳтимоли бор электр узатиш кабель тармоқлари, электр подстанциялари ва тақсимлаш ускуналари учун 0.4-500 кВ кучланишли электр тармоқларининг ишлаб чиқарилиши борасида лицензияланган ишларни амалга оширади. Шунингдек, 35 кВ. қувватли уланиш муфаталарининг монтаж ишлари, ёнғинга қарши сигнализация ва автоматика борасидаги ишлар ҳам лицензияланган. Барча қурилиш-монтаж ишлари ва электр-монтаж ишлари давлат меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилмоқда. Бажарилаётган ишларнинг йиллик ҳажми 8,0 млрд.сўмдан ортиқ ишларни ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда ташкилот юқори малакали қадрлар ва юқори қувватли ишлаб чиқариш базасига эга.
Пресслар, токарлик, фрезер ва сайқаллаш станоклари билан таъминланган металл иншоотларини тайёрлаш заводи бир йилда 500 тоннагача металл буюмларни, қувурлар, 6-0.4 кВ ток ўтказгичлари, клемм ва ёритиш МОК қутилари, КИПиА чахланган буюмлари, кабел иншоотлари ва бошқаларни ишлаб чиқариш имкониятини беради. Корхонанинг ўз автобазаси 60 дан ортиқ техника, йўловчи ва юк ташиш автотранспортини олиб, 10 дан 25 тоннагача юк кўтариш қувватига эга автокранлар, эгар тортқичлари, 200 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга трайлерлар, автогидрокўтаргичлар, экскаваторлар, автосамосваллар ва бошқа махсус техникалар шулар жумласидандир.
Юқори малакали кадрларнинг, металл ишлаб чиқариш заводининг, яшаш учун ва устахона вагонларнинг мавжудлиги йирик ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай нуқтасида умумқурилиш ва электрмонтаж ишларини ўз кучлари билан ташкиллаштириш каби масалаларни зудлик билан ечиш имкониятини яратади.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖ ўрнатилган муддатлар ичида электрмонтаж ишларининг бутун мажмуини бажаришда энг юқори малакали ва масъулиятли бажарувчилардан биридир.
“4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖэнергетика ускуналарини монтаж қилиш борасида кенг тармоқли, юқори малакали ишчилар таркибига эга бўлиб, манфаатдор ташкилотларга икки томонлама манфаатли ҳамкорликни таклиф қилади.
Манзил: 111219, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, ТашГРЭС
Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32
Акциядорлар билан алоқа учун телефон линияси:
Чет эллик инвесторлар билан алоқа қилиш учун телефон линияси:
Факс: (+99871) 230-52-31
Email: gakuzoaomu4@mail.ru
Copyright © 2014-2024. «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI» акциядорлик жамияти
Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Сайт ишлаб чикилиши - Ayuda.uz