Маҳсулотлар

production1) ККБ ТУ-34-43-10063-80 туридаги қути

800 МВА гача бўлган қувватга эга бўлган, чангкўмир ва газмазут электрстанциялар блокларининг турбогенераторлари ва бойлер ускуналари майдонларида, кучланиш ва назорат кабелларини ўтказиш учун мўлжалланган.

Батафсил...

Ишлаб чиқариш базаси

manufacturingИшлаб чиқариш ускуналари ҳар қандай вазифани бажарувчи электртехник мосламаларнинг монтажини амалга ошириш имконини яратади, шу билан бирга, кабель металл иншоотларининг ва қолипли буюмларнинг (перфошвеллер, перфобурчак, ...

Батафсил...

Бизнинг тарихимиз

historyМуваффаққиятли корхона – ҳар қандай ҳудуд учун кучли пойдевор ва фахрланиш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Ўзбекэнерго” АЖ таркибидаги муваффаққиятли корхоналар орасига “4-SONLI MONTAJ BOSHQARMASI” АЖни киритса бўлади. Бошқарма 1963 йилдан бошлаб ...

Батафсил...

Навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон /Уведомление о проведении общего собрания акционеров (22.07.2021)

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
«4 sonli Montaj Boshqarmasi» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 22 июл куни соат 11:00 да Тошкент вилояти, Кибрай тумани ТашГРЭС кўчаси «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ биносида, бинонинг мажлислар залида ўтказилади. Маълумот учун телефон: (71) 230-33-41
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.gakuzoaomu4.uz
КУН ТАРТИБИ:
1. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;
2. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ акциядорларининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
3. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ кузатув кенгаши жамиятнинг 2020 йил молия хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
4. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ бош директорининг жамиятни 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ва бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;
5. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
6. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича аудитор ҳисоботини мухокама қилиш;
7. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимотини тасдиқлаш, дивидендлар миқдорини тўлаш шаклини ва тартибини тасдиқлаш;
8. «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
9. Жамият кузатув кенгаши таркибига янги номзодларни кўриб чиқиш.
10. Жамият тафтиш комиссияси таркибига янги номзодларни кўриб чиқиш.
11. Жамият ижроия органини кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишигача сайлаш (қайта сайлаш);
12. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини аниқлаш.
13. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти, унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг хозирда тўланмай қолган, даво муддати ўтган жами дивиденд пулларини жамият ихтиёрига қолдириш масаласини кўриб чиқиш.
15. Аффилланган шахслар билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.
«4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 30 июн ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2021 йил 16 июль ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги хужжат ва маълумотлар билан «4 sonli Montaj Boshqarmasi» акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида соат 10-00 дан 14-00 гача танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиниши мумкин: Тошкент вилояти, Кибрай тумани ТашГРЭС кўчаси «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ электрон почта манзили: www. Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., Тел: (71) 230-33-41.
«4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ Кузатув кенгаши
2021 йил 30 июнь

Боғланиш

Манзил: 111219, Тошкент вилояти, Кибрай тумани, ТашГРЭС

Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32

Акциядорлар билан алоқа учун телефон линияси: 

Чет эллик инвесторлар билан алоқа қилиш учун телефон линияси: 

Факс: (+99871) 230-52-31

Email: gakuzoaomu4@mail.ru

Қайта алоқа

 
 
 
    

Презентация общества(рус)

presentation

 

Copyright © 2014-2024. «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI» акциядорлик жамияти
Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.
Сайт ишлаб чикилиши - Ayuda.uz

dc