Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ҳабарнома / Уведомление о проведении внеочередного общего собрания акционеров (18.06.2021)
«4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ акциядорлари диққатига!
2021 йил 18 июнь соат 10:00га «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ акциядорларининг навбат ташқари умумий йиғилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.
Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Таш ГРЭС, Жамиятнинг маъмурий биноси;
Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.;
Телефон: (+998 71) 230-52-31.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш;
2. Саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;
3. «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ фаолиятни амалга ошириш учун нги маъмурий бино олиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
4. «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ қўшимча акцияларнинг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш;
5. «4-сонли монтаж бошқармаси» АЖ қўшимча акцилар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.
Йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 14 июнь ҳолатида шакллантирилган акциядорларнинг реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Таш ГРЭС манзили бўйича Жамиятнинг маъмурий биносида танишишлари мумкин.