Навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон /Уведомление о проведении общего собрания акционеров (26.07.2022)

«4 sonli Montaj Boshqarmasi»акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 26 июль куни соат 11:00да ўтказилиши режалаштирилган йиғишда кворум бўлмаганлиги сабабли, Жамият акциядорларининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 12 августда Тошкент вилояти, Кибрай тумани ТашГРЭС кўчаси «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ биносида, бинонинг мажлислар залида ўтказилади.

Маълумот учун телефон: (71) 230-33-41
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 14.00 да бошланади.
Почта манзил: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
КУН ТАРТИБИ:
1.Умумий йиғилиш регламентини ҳамда саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2.Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари ҳисоботини тасдиқлаш.
3.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
4.Жамият ижроия органининг 2021 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
5.Жамият молиявий-хўжалик фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик текшируви хулосасини эшитиш.
6.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти, дивидендларни тўлаш шакли, миқдори ва тартибини белгилаш.
7.Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
8.Жамият бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
9.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
10.Жамият тафтиш комиссиясини тугатиш.
11.Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
12.Жамият устави янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
13.Жамият ички корпоратив хужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
14.Жамият акциядорлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш.
15.Жамиятнинг 2022 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.
16.Жамият ижроия органи томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
«4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 04 июль ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 20 июль ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар тўғрисидаги хужжат ва маълумотлар билан «4 sonli Montaj Boshqarmasi» акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида соат 10-00 дан 14-00 гача танишишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиниши мумкин: Тошкент вилояти, Кибрай тумани ТашГРЭС кўчаси «4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Тел: (71) 230-33-41.


«4 sonli Montaj Boshqarmasi» АЖ Кузатув кенгаши

Наши контакты

Адрес: 111219, Ташкентская область, Кибрайский район, п/о ТашГРЭС

Телефон: (+99871) 230-52-31, 230-53-32

Телефон горячей линии для связи с акционерами: 

Телефон горячей линии для связи для связи с иностранными инвесторами: 

Факс: (+99871) 230-52-31

Email: gakuzoaomu4@mail.ru

Обратная связь

 
 
 
    

Copyright © 2014-2023. Акционерное общество «4 SONLI MONTAJ BOSHQARMASI»
При перепечатке материалов сайта ссылка на веб-сайт обязательна.
Разработка сайта - Ayuda.uz

dc